Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашов Абдумумин Абдугопировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилишнинг шартномавий-ҳуқуқий асослари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2019.1.PhD/Yu246.
Илмий маслаҳатчи: Тошев Бобоқул Норкобилович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳузуридаги DSc.32/30.12.2019.Yu.74.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Насриев Илхом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор; Топилдиев Вохиджон Рахимжанович, юридик фанлар номзои, профессор.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилишнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интеллектуал мулк соҳасидаги низоларни кўрувчи Апелляция кенгашида холисликни таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги ва Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгаши таркибидаги ходимлари сони Апелляция кенгаши умумий аъзолари сонининг ўттиз фоизидан ошмаслиги кераклиги асослантирилган;
интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ низоларни судгача кўриб чиқувчи коллегиал органи сифатида Апелляция кенгашининг мажлислари, агар уларнинг ишида Апелляция кенгаши аъзолари умумий сонининг учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланишини белгилаш асослантирилган;
янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, белгиланган тартибда лицензияни қайта расмийлаштиришга йўл қўйилиши асослаб берилган;
аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш фаолият турига берилган лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилишнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларибўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
интеллектуал мулк соҳасидаги низоларни кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Апелляция кенгашининг Апелляциялар ва аризаларни кўриб чиқиштартибига оид таклифларЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида»ги Низомнинг 8-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 30 октябрдаги 494-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш Қоидалари» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 30 октябрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3190)нинг 23-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2020 йил 
13 октябрдаги 03-14/1553-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши Апелляция кенгаши фаолиятида ишларни холисона тарзда кўриш ва интеллектуал мулк соҳасидаги низоларни адолатли ҳал қилиш механизмларини ташкил этишга хизмат қилган;
Апелляция кенгаши фаолиятини ташкил этиш тартибига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида»ги Низомнинг 13-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2020 йил 13 октябрдаги 03-14/1553-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши Апелляция кенгаши ишини самарали ташкил этиш ҳамда Апелляция кенгаши томонидан қабул қилинадиган қарорларни адолатли ва ишончли тарзда қабул қилиш механизмини жорий этишга хизмат қилган;
аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш ҳамда фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тартибига доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган «Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Низомнинг 35-банди 2-хатбошида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2020 йил 9 июлдаги03-14/1058-сонмаълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги субъектлар фаолиятини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада яхшилашга хизмат қилган;
фонограммаларни тайёрлаш ва аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш фаолият турига берилган лицензияни қайта расмийлаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган «Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Низомнинг 35-банди 3-хатбошида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2020 йил 9 июлдаги03-14/1058-сонмаълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши муаллифлик ҳуқуқини самарали муҳофаза қилишга хизмат қилган

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish