Sayt test rejimida ishlamoqda

Худжаев Мухиддин Кушшаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гидроприводлар суюқлик ҳаракатланиш соҳаларидаги ва оқимидаги ўзига хосликлар билан суюқлик ҳаракатини моделлаштириш”, 05.02.02–Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/T371.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Камолхон Аббосович,техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасаноми:Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.04.
Расмий оппонентлар: Шарипов Конгротбай Авазимбетович,техника фанлари доктори, профессор; Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор; Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гидроприводларни конструкциялаш ва мукаммаллаштиришда энерготежамкорлик нуқтаи назаридан гидравлик суюқлик гидродинамикасининг назарий асосларини ривожлантириш ва энергия тежашга олиб келувчи технология ва қурилмани асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суюқлик оқадиган каналнинг цилиндрсимон қувуридаги сегментли участка конструкцияси ишлаб чиқилган;
сегмент соҳасидаги суюқлик босимини аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
параболик кириш, ўрта цилиндрсимон ва гиперболик чиқиш қисмларидан иборат сегментли қисмлари ишлаб чиқилган;
эгилиш ва қисилиш нуқталарининг хамда иситиш ва суғориш тизимлари қувурлари каналларида сегментли участкаларини ўрнатиш параметрлари ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги техникасининг гидравлик приводларида сегментли участкали ўтказгич конструкцияси ишлаб чиқилган;
гидравлик суюқликнинг паст ва юқори тезликда реал физик жараёнларини ҳисобга олган ҳолда гидравлик приводлар каналларидаги гидродинамик жараёнларнинг математик модели яратилган;
гидравлик суюқлик оқимидаги молекулаларнингқатламлараро якка ва гуруҳли алмашувининг реологик қонуни асосида гидравлик приводларнинг цилиндрсимон каналларида гидравлик суюқлик ҳаракатининг ностационар  масаласи учун аналитик ечим олинган;
суюқлик оқимидаги импульснинг молекуляр ва моляр алмашувини ҳисобга олган ҳолда узун қувурли гидравлик приводларнинг текис параллел ва цилиндрик каналларида гидродинамик параметрларни аниқлашнинг стационар масалалари учун аналитик ечимлар олинган;
гидравлик приводнинг текис-параллел ва цилиндрик каналларида гидравлик суюқликнинг пульсацияли ҳаракати учун аналитик ечимлар олинган;
истиқболли гидравлик приводларда босим ҳосил қилиш усули сифатида суюқликдаги электр разряди ҳодисаси динамикасининг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гидравлик приводларда ва бошқа суюқлик оқадиган қурилмаларда турли хил кўндаланг кесимга эга ва ҳар хил сегментлардан иборат қурилма орқали ҳаракатланадиган оқимни моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суюқлик оқадиган каналнинг цилиндрсимон қувуридаги сегментли участка конструкциясиЎзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Жондор давлат ўрмон хўжалигида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 05/21-2346-сон маълумотномаси). Натижада, суюқлик тезлигини 18-20% га ошириш имкони яратилган;
сегмент соҳасидаги суюқлик босимини аниқлашнинг математик модели Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Жондор давлат ўрмон хўжалигида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 05/21-2346-сон маълумотномаси). Натижада, суюқлик оқимининг гидродинамик хусусиятларини аниқлаш учун олинган умумлаштирилган қонуниятларни тадбиқ этиш натижасида босим қийматини аниқлаш аниқлиги 10-12% га ошган;
параболик кириш, ўрта цилиндрсимон ва гиперболик чиқиш қисмларидан иборат сегментли қисми Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Жондор давлат ўрмон хўжалигида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 05/21-2346-сон маълумотномаси). Натижада, хизмат муддати 1,2-1,3 бараварга ошган;
эгилиш ва қисилиш нуқталарининг ҳамда иситиш ва суғориш тизимлари каналларида сегментли участкаларини ўрнатиш жойларини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Жондор давлат ўрмон хўжалигида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 05/21-2346-сон маълумотномаси). Натижада, суюқликларни узоққа етказиб бериш масофаси 1,5-1,6 мартага ошган;
қишлоқ хўжалиги техникасининг гидравлик приводларида сегментли участкали ўтказгич конструкцияси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Жондор давлат ўрмон хўжалигида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 05/21-2346-сон маълумотномаси). Натижада, узатиладиган юкламаларни узатиш вақти 1,2-1,3 бараварга камайган ҳамда иссиқхоналарни иситиш учун сарфланадиган умумий харажатлари қисқариши ҳисобига рентабеллик 10-12% га оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish