Мухиддинов Дилшод Давроновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кремнезем миқдори юқори бўлган ноорганик қўшимчали янги турдаги цементлар олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1717.
Илмий раҳбар: Искандарова Мастура Искандаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Шамшидинов Исроилжон Тургунович, техника фанлари доктори, профессор; Искендеров Ахмет Макседбаевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўшимча сифатида микрокремнезем (МК) ва опокасимон жинслардан фойдаланиб, янги турдаги қўшимчали энергия-, ресурстежамкор портландцементларни таркибларини ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги таркибли қўшимчали цементлар олиш учун минерал қўшимчалар сифатида МК ва опокасимон жинсларнинг кимёвий-минералогик таркиблари ҳамда Стьюдент мезони бўйича гидравлик фаоллиги ва уларнинг цемент қўшимчаси сифатида танланганлиги асосланган;
МК ва опокасимон жинслар қўшимча сифатида цементдаги миқдори ва олинган қўшимчали портландцементлар асосидаги цемент тошининг физик-механик кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар орқали қўшимчали цементларнинг таркиблари оптималлаштирилган;
янги турдаги қўшимчаларни тутган портландцементларнинг сув билан реакцияга киришиш қобилиятини аниқлаш натижасида мукаммал фаза таркибга ва структурага эга бўлган сунъий конгломерат шаклланиши исботланган;
янги таркибдаги қўшимчали цементларнинг гидратланиш жараёнида сунъий конгломерат шаклланишидаги гидратли ҳосилалар вужудга келиши аниқланган;
янги таркибдаги қўшимчали цементларда структура ҳосил бўлишида ва улардаги физик-кимёвий ўзгаришлари билан физик-механик хоссалари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кремнезем миқдори юқори бўлган янги турдаги цементлар олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
МК-85 маркадаги ўта майин таркибли микрокремнезем учун техникавий шарт «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (TS00186200-12:2019). Натижада, мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараённи назорат қилиш имконини берган;
қуруқ қурилиш аралашмалари учун клинкер-композицион боғловчилар техникавий шарт «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (TS00295455-48:2018) Натижада, мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараённи назорат қилиш имконини берган;
микрокремнезем қўшилган қўшимчали портландцемент олиш технологияси «Бекабодцемент» АЖда амалиётга жорий этилган («Бекабодцемент» АЖнинг 2020 йил 26 октябрдаги ШШ/1129-сон маълумотномаси). Натижада, юқори ҳароратда олинадиган қимматбаҳо клинкерни тежаш ва қўшимчали портландцементни саноат миқёсида ишлаб чиқариш имконини берган.