Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Ботир Мелибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш жараёнини инфрақизил конвектив қурилма ёрдамида жадаллаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T338. 
Илмий раҳбар: Норкулова Карима Тухтабаевна, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.T.03.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Джалалитдин Пахритдинович, техника фанлари доктори, профессор; Қурбонов Жамшед Маджидович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: меваларни қуритишнинг юқори самарали ресурсини тежайдиган усулини яратиш ва уларни қуритиш жараёнини инфрақизил конвектив усулда жадаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меваларни ИҚ-конвектив қуритишнинг математик модели ишлаб чиқилган;
қуритилаётган хомашё учун мақбул параметрлари ва дастлабки ишлов бериш параметрлари ишлаб чиқилган;
меваларни қуритиш жараёнини оптималлаштириш усули ишлаб чиқилган;
энергияни иқтисод қилиш ва жараённинг давомийлигини камайтириш мақсадида намлик ва ҳароратнинг боғлиқлиги бўйича қуритиш усули ишлаб чиқилган;
қуритилган олма ва анжир таркибидаги витаминлар, қандлар ва оқсиллар миқдори анъанавий усулга нисбатан яхшироқ сақланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Меваларни қуритиш жараёнини инфрақизил конвектив қурилма ёрдамида жадаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш технологияси «GOLD DRIED FRUITS EXPORT» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» АЖнинг 2019 йил 22 февралдаги АК/11-2-295-сон маълумотномаси). Натижада, олма ва анжир маҳсулотларини қуритиш учун электр энергия сарфини 1,17 марта, қуритиш жараёнининг давомийлигини 1,2 марта камайтириш имконини берган; 
меваларни қуритиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича IX Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида «Усманов Жахонгир Сайдалиевич» ДХ билан хўжалик шартномаси тузилган (2016 йил 13 майда 15/16-рақам билан рўйхатга олинган). Натижада, мева-сабзавот маҳсулотларини таркибидаги биофаол моддалари 90–95% сақланган маҳсулот олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish