Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойбердиев Абдурашид Абдирасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини маъмурий-ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш», 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Yu150.
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси,  DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Бекчанов Даврон Машарипович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини маъмурий-ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштиришга қаратилган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонун ҳужжатларида миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими)нинг хизмат вазифаларини бажаришига қаршилик кўрсатиш ёки унинг қонуний талабларини бажармаслик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутиш зарурати исботланган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг оммавий тадбирларнинг белгиланган талабларга жавоб берадиган объектларда ўтказилишини таъминлаш, оммавий тадбир ташкилотчиси ва (ёки) тадбир ўтказилаётган объект маъмурияти томонидан ушбу тадбирларни ўтказиш шартларининг бузилишига йўл қўйилганда, комиссияларга оммавий тадбирларни ўтказиш шартларига риоя этилишини текшириш юзасидан топшириқлар бериш бўйича ҳуқуқ ва вазифаларини белгилаш зарурати асослантирилган;
биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан рухсатномалар беришда ҳудудий ички ишлар органлари билан бир қаторда, миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларининг ҳам розилиги талаб этилишини қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаш зарурати илмий асосланган;
замонавий ёндашув асосида «оммавий тадбирлар»нинг тушунчаси, моҳияти ва турлари илмий асосланган, идоравий норматив ҳужжатларда «оммавий тадбирлар» ва «ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари» тушунчаларини акс эттириш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини маъмурий-ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қонун ҳужжатларида миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими)нинг хизмат вазифаларини бажаришига қаршилик кўрсатиш ёки унинг қонуний талабларини бажармаслик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутишга доир таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-575-сон Қонуни 1-моддасининг биринчи ва иккинчи бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 12 майдаги 8-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши миллий гвардия бўлинмаларининг оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ваколатларини кенг қўллашга имкон яратган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг оммавий тадбирларнинг белгиланган талабларга жавоб берадиган объектларда ўтказилишини таъминлаш, оммавий тадбир ташкилотчиси ва (ёки) тадбир ўтказилаётган объект маъмурияти томонидан ушбу тадбирларни ўтказиш шартларининг бузилишига йўл қўйилганда, комиссияларга оммавий тадбирларни ўтказиш шартларига риоя этилишини текшириш юзасидан топшириқлар бериш бўйича ҳуқуқ ва вазифаларини белгилашга доир таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги «Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 559-сон қарори билан тасдиқланган Илованинг 7011- ва 7012-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 12/20-11-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши оммавий тадбир ташкилотчиси ва (ёки) тадбир ўтказилаётган объект маъмурияти томонидан ушбу тадбирларни ўтказиш шартлари бузилишининг олдини олишга ҳамда қонунчиликда махсус комиссияларнинг оммавий тадбирларни ўтказиш шартларига риоя этилишини текшириш, топшириқлар бериш юзасидан ҳуқуқлари ва вазифаларининг белгиланишига хизмат қилган; 
биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан рухсатномалар беришда ҳудудий ички ишлар органлари билан бир қаторда, миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларининг ҳам розилиги талаб этилишини қонун ҳужжатларида белгилашга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги «Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 559-сон қарори иловасининг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий девонининг 2020 йил 15 февралдаги 1241-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
идоравий норматив ҳужжатларда «оммавий тадбирлар» ва «ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари» тушунчаларини акс эттиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 13 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси тизимидаги ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 148-сон буйруғи билан тасдиқланган низомнинг иккинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 23 сентябрдаги 6/1416-сон маълумотномаси). Таклифларнинг инобатга олиниши оммавий тадбирлар билан боғлиқ илмий-назарий тушунчаларнинг ягона шаклда қўлланилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish