Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедова Зиёда Гафурджановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Махсус ўзиюрар ҳаракат таркибининг ресурсларини башоратлаш ва хизмат муддатини ошириш”, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуюв ишлаб чиқариши. Металларга термик ва босим остида ишлов. Қора, рангли ва камёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси; 05.08.05 – Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Т232.
Илмий маслаҳатчи: Шермухамедов Абдулазиз Адилхакович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/27.02.2020.T.73.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рискулов Алимжан Ахмаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор; Курбанов Жанибек Файзуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент шахридаги Турин политехника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: махсус ўзиюрар ҳаракатланувчи таркиб материал ва конструкциялари хизмат муддатини узайтириш ва ресурсини башоратлаш учун унинг асосий элементлари мустаҳкамлик тавсифларини ва ишончлилигини яхшилаш услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
махсус ўзиюрар ҳаракатланувчи таркиб конструкциялари материаллари ва қисмларининг иш бажариш жараёнида физик-кимёвий ва физик-механик хоссаларини ўзгариши аниқланган;
ANSYS WORKBENCH тизимида юкланиш циклига боғлиқ равишда махсус ўзиюрар ҳаракатланувчи таркиб юк тушадиган материаллар ва конструкцияси мустаҳкамлик тавсифларининг ўзгариш боғлиқлиги олинган;
махсус ўзиюрар ҳаракатланувчи таркибнинг йўл қўйиладиган эксплуатацион режим параметрлари, жорий таъмирлашнинг ўртача қиймати, Лагранжнинг ноаниқ кўпайтиргичлари услубини қўллаб, авариявий-тиклаш ишлари харажатларини ҳисобга олган ҳолда махсус ўзиюрар ҳаракатланувчи таркибни диагностика қилиш жараёни билан бирлаштирилган, унинг асосий йиғув узелларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг оптимал даврий муддатларини аниқлаш модели ишлаб чиқилган; 
Гаусснинг экспоненциал ва нормал тақсимланиш қонунлари асосида махсус ўзиюрар ҳаракатланувчи таркиб ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашнинг оптимал алоҳида ва биргаликда даврийлиги кўрсаткичларига тузатиш киритиш имконини берадиган махсус ўзиюрар ҳаракатланувчи таркиб асосий йиғув узелларининг ишдан чиқишга қадар тақсимланиш эҳтимоли олинган;
махсус ўзиюрар ҳаракатланувчи таркиб рамасининг юк тушадиган каркаси ҳисобининг вертикал ва горизонтал тебранишларини ҳисобга олган ҳолда динамик мустаҳкамлиги модели ва аналитик-рақамли услуби модели ишлаб чиқилган;
вертикал, бўйлама, таъмирлаш ва бошқа шу каби эксплуатация юкламаларини ҳисобга олган ҳолда юк тушадиган конструкциялар толиқиш мустаҳкамлиги мезони бўйича толиқишга қаршилик кўрсатиш захираси ва узоқ муддат ишлашини аниқлаб берувчи модель ва махсус ўзиюрар ҳаракатланувчи таркиб юк тушадиган конструкцияларининг толиқиш мустаҳкамлиги модели ва уни ҳисоблаш услубиёти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Махсус ўзиюрар ҳаракатланувчи таркиб материал ва конструкциялари хизмат муддатини узайтириш ва ресурсини башоратлаш учун унинг асосий элементлари мустаҳкамлик тавсифларини ва ишончлилигини яхшилаш услубларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
вертикал, бўйлама, таъмирлаш ва бошқа шу каби эксплуатация юкламаларини ҳисобга олган ҳолда юк тушадиган конструкциялар толиқиш мустаҳкамлиги мезони бўйича толиқишга қаршилик кўрсатиш захираси ва узоқ муддат ишлашини аниқлаб берувчи модель ва махсус ўзиюрар ҳаракатланувчи таркиб юк тушадиган конструкцияларининг толиқиш мустаҳкамлиги модели ва уни ҳисоблаш услубиёти «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2020 йил 21 августдаги 01/2845-20-сон маълумотномаси). Натижада, махсус ўзиюрар ҳаракатланувчи таркиб материал ва конструкцияларини иш бажариш қобилиятини доимий назорат қилиш имконини берган;
АДМ (АДМ-1) типли автомотрисалари ва МПТ-4 мотовозлари механик қисмини ПДМ шароитларида уларнинг хизмат муддатини узайтириш билан капитал таъмирлаш технологик жараёни бўйича ишлаб чиқилган йўриқнома «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2020 йил 21 августдаги 01/2845-20-сон маълумотномаси). Натижада, АДМ (АДМ-1)  типли автомотрисалар ва МПТ-4 мотовозларини фойдали ишлатиш муддатини 10 йилгача узайтириш билан улар механик қисмининг капитал-тиклаш таъмирини бажариш имконини берган; 
АДМ (АДМ-1) типли автомотрисалари ва МПТ-4 мотовозлари электр қисмини ПДМ шароитларида уларнинг хизмат муддатини узайтириш билан капитал таъмирлаш технологик жараёни бўйича ишлаб чиқилган йўриқнома «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2020 йил 21 августдаги 01/2845-20-сон маълумотномаси). Натижада, АДМ (АДМ-1) типли автомотрисалари ва МПТ-4 мотовозлари электр қисмини уларни фойдали ишлатиш муддатини 10 йилгача узайтириш билан капитал таъмирини бажариш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish