Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Анвар Фархадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбeкистoндa мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1203.
Илмий раҳбар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019. I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пулатов Дилшод Хакбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: В.Г.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим муассасаларини молиялаштириш параметрларини шакллантириш тарбияланувчиларнинг психологик тайёргарлигини таъминлаш харажатлари нисбати мувофиқлаштирилган;
мактабгача таълим муассасаларида молиялаштириш кўрсаткичлари ўзаро нисбатларини аниқлаш орқали оптимал бюджетлаштириш методи таклиф этилган;
мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пулли таълим хизматларини жорий этишни гуруҳлар кесимида табақалаштириш орқали бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш таклиф этилган;
мактабгача таълим муассасаларида молиялаштириш кўрсаткичларини шакллантиришда тарбияланувчиларнинг ёши ва уларнинг муассасада бўлиши давомийлигини инобатга олиш орқали харажатлар сметасини тузиш услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасалари молиялаштирилишини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача таълим муассасаларини молиялаштириш параметрларини шакллантиришда тарбияланувчиларнинг психологик тайёргарлигини таъминлашнинг харажатлар нисбатини белгилаш таклифи Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 14 октябрдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 188-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 22 январдаги 02-02/3-10-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида мактабгача таълим ташкилотларида психолог лавозими 5 та гуруҳ бўлганда 0,5 ставка, 9 та гуруҳ бўлганда 1 та ставка этиб белгиланишига хизмат қилган;
мактабгача таълим муассасаларида молиялаштириш кўрсаткичлари ўзаро нисбатларини аниқлаш орқали оптимал бюджетлаштириш методи таклифи Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 14 октябрдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 188-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 22 январдаги 02-02/3-10-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида тарбиячи-методист лавозими 3 та гуруҳ бўлганда 0,5 ставка, 6 та гуруҳ бўлганда 1 ставка қилиб белгиланган;
мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пулли таълим хизматларини жорий этишни гуруҳлар кесимида табақалаштириш орқали бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонуни 24-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 22 январдаги 02-02/3-10-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида мактабгача таълим муассасаларида пулли хизматларни дифференциал тарзда тизимлаштиришга хизмат қилган;
мактабгача таълим муассасаларида молиялаштириш кўрсаткичларини шакллантиришда тарбияланувчиларнинг ёши ва уларнинг муассасада бўлиши давомийлигини инобатга олиш орқали харажатлар сметасини тузиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонуни 31-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 22 январдаги 02-02/3-10-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида мактабгача таълим муассасаларида гуруҳларни оптимал шакллантиришга шароит яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish