Sayt test rejimida ishlamoqda

Саматов Зокир Оллоқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Саноат корхоналарининг  олий таълим муассасалари билан инновацион корпоратив ҳамкорлигини ривожлантириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1187.
Илмий раҳбар: Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турдиев Абдулло Саъдуллаевич, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мақсади саноат корхоналарининг олий таълим муассасалари билан инновацион корпоратив ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
саноат корхоналарининг рақобат устунлигини бизнес марказ, технопарк, инновацион марказ, ахборот маслаҳат марказларини олий таълим муассасалари билан интеграцион тарзда манзилли ривожлантириш асосида ошириш асосланган;
саноат корхоналари ва олий таълим муассасалари инновацион корпоратив ҳамкорлигида “Инновация ва интеграция” қўшма марказини ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
саноат корхоналарининг олий таълим муассасалари билан интеграцион ҳамкорлигини мақсадли ривожлантирувчи ишлаб чиқариш цехи ва илмий-услубий лаборатория шаклида амалга ошириш ва фаолият натижаларини шартномалар асосида тижоратлаштиришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақавий муаммолар ечими юзасидан олий таълим муассасалараро платформани яратиш ва “ишлаб чиқариш - фан интеграцияси”ни чуқурлаштириш асосида Сурхондарё вилояти саноат корхоналари фаолиятини инновацион ривожлантириш имкониятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат корхоналарининг олий таълим муассасалари билан инновацион корпоратив ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
cаноат корхоналарининг рақобатбардошлик даражасини ошириш услуби Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигига қарашли корхоналарда, “O’ZBEKGIDRO-ENERGOQURILISH” АЖ ва унга қарашли корхоналарнинг ҳамда “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ хорижий корхоналарининг ОТМлар билан инновацион корпоратив ҳамкорлигини ривожлантиришда илм-фан, таълим, ишлаб чиқаришнинг интеграциясини чуқурлаштириш асосида инновацион фаолиятда ОТМлар билан технологик инфратузилмаларни ривожлантиришни (технопарклар, инновацион марказлар, бизнес марказлар, ахборот-маслаҳат марказларини ташкил этиш) эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги №ЭК-677/13-14-сон, “O’ZBEKGIDROENERGOQURILISH” АЖнинг 2020 йил 26 октябрдаги №03/1285-сон, “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ хорижий корхонасининг 2020 йил 30 сентябрдаги №UZB01-07/371D-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларнинг амалиётда жорий қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигига қарашли корхоналарда илмий-техник ишланмалар кўламини 0,9 фоизга ва корхона рақобатбардошлик даражасини 8 фоизга, “O’ZBEKGIDROENERGOQURILISH” АЖ ва унга қарашли корхоналарда илмий-техник ишланмалар кўламини 0,9 фоизга ва корхона рақаботбардошлик даражасини 8 фоизга, “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ хорижий корхонасида илмий-техник ишланмалар кўламини 0,8 фоизга, корхона рақобатбардошлик даражасини эса 7,5 фоизга ошириш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигига қарашли корхоналар, “OZBEKGIDROENERGOQURILISH” АЖ ва унга қарашли корхоналар, “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ хорижий корхонаси ҳамда ОТМларнинг интеграцион ҳамкорлигини ривожлантирувчи ўзаро илмий-техник ва инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштириш хусусиятларига эга бўлган ташкилий-иқтисодий механизм ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги ЭК-677/13-14- сон, “O’ZBEKGIDROENERGOQURILISH АЖнинг 2020 йил 26 октябрдаги 03/1285-сон, “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ хорижий корхонасининг 2020 йил 30 сентябрдаги UZB01-07/371D-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётда жорий қилиниши инновацион иқтисодиёт шаклланиши шароитида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига қарашли корхоналарнинг (товар ёки хизматлар) бозоридаги улушини 13,4 фоизгача, “O’ZBEKGIDROENERGOQURILISH” АЖ ва унга қарашли корхоналарнинг (товар ёки хизматлар) бозоридаги улушини 13,4 фоизгача, “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ хорижий корхонасининг (товар ёки хизматлар) бозоридаги улушини 12,8 фоизгача етказиш имконини берган;
саноат корхоналари ва ОТМлар интеграциясини манзилли ривожлантиришга асосланган “инновация ва интеграция” марказини ташкил этган ҳолда ҳудуд иқтисодиёти ва саноат корхоналарини самарали ривожлантириш имконини берувчи услубий ёндошув ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги ЭК-677/13-14-сон, “O’ZBEKGIDROENERGOQURILISH” АЖнинг 2020 йил 26 октябрдаги 03/1285-сон, “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ хорижий корхонасининг 2020 йил 30 сентябрдаги UZB01-07/371D-сон маълумотномалар). Мазкур марказнинг ташкил этилиши Термиз давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига қарашли корхоналар,  “O’ZBEKGIDROENERGOQURILISH” АЖ ва унга қарашли корхоналар ҳамда “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ хорижий корхоналари билан инновацион корпоратив ҳамкорликни ривожлантиришни мос равишда 8,4 фоизга, 8,4 фоизга ва 8,7 фоизга ошириш имконини берган;
саноат корхоналари билан ОТМ интеграцион фаолиятини мақсадли амалга ошириш ва ривожлантириш жараёнларини самарали ташкил этишни рағбатлантириш модели ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги №ЭК-677/13-14-сон, “OZBEKGIDROENERGOQURILISH” АЖнинг 2020 йил 26 октябрдаги №03/1285-сон, “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ хорижий корхонасининг 2020 йил 30 сентябрдаги UZB01-07/371D-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига қарашли корхоналар Термиз давлат университети билан илмий-техник ва иннновацион корпоратив ҳамкорликни 4,5 фоизга ривожлантириш имконини берган, 2020 йилнинг ўзида ҳамкорликда иккита лойиҳани амалга ошириш бўйича шартномалар тузилган. “O’ZBEKGIDROENERGOQURILISH” АЖ ва унга қарашли корхоналар Термиз давлат университети билан илмий-техник ва инновацион корпоратив ҳамкорлик ҳажми 4,5 фоизга ортган, 2020 йилнинг ўзида ҳамкорликда иккита лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома тузилган. “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ хорижий корхонаси ва Термиз давлат университети билан илмий-техник ва инновацион корпоратив ҳамкорлик ҳажми 4,8 фоизга ортган, 2020 йилнинг ўзида ҳамкорликда иккита лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома тузилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish