Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипова Дилноза Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълимни ахборотлаштириш шароитида касб таълими йўналиши талабаларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped856.
Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Тўрақулов Олим Холбўтаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Уразова Марина Батировна педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат университетети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълимни ахборотлаштириш шароитида касб таълими йўналиши талабаларини инновацион фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълимни ахборотлаштириш шароитида касб таълими йўналиши талабаларини инновацион фаолиятга тайёрлаш мазмуни инновацион-мослашув, инновацион-фойдаланувчи, инновацион-тадқиқот ва инновацион-лойиҳалаш босқичларини аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
олий таълимни ахборотлаштириш шароитида касб таълими йўналиши талабаларининг инновацион фаолиятга тайёргарлигини баҳолаш жараёни инновацион-педагогик-билимлар, инновацион-технологик кўникмалар ва инновацион касбий компетентлик мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
олий таълимни ахборотлаштириш шароитида касб таълими йўналиши талабаларини инновацион фаолиятга тайёрлаш усуллари SMART, SMART портфолио, “Chalk and talk” усулларини татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган; 
таълимни ахборотлаштириш шароитида касб таълими йўналиши талабаларини инновацион фаолиятга тайёрлаш воситалари “Тармоқли бумеранг” технологияси ва ундан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Олий таълим муассасаларини ахборотлаштириш шароитида касб таълими йўналиши талабаларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
олий таълимни ахборотлаштириш шароитида касб таълими йўналиши талабаларини инновацион фаолиятга тайёрлашда умумкасбий ва махсус фанларини “Тармоқли бумеранг технологияси” ҳамда SMART усули асосида ўқитиш методикаси “Таълим технологиялари” ўқув қўлланмасида (№133-108, 2019) ўз ифодасини топган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-87-сон маълумотномаси). Натижада касб таълими соҳасига рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимининг самарадорлиги ошган; 
касб таълими йўналиши талабаларини инновацион фаолиятга тайёрлашнинг инновацион-мослашув, инновацион-фойдаланувчи, инновацион-тадқиқот ва инновацион-лойиҳалаш босқичлари ҳамда баҳолаш мезонлари “5350400 – Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими” бакалавриат таълим йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-87-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни инновацион фаолиятга тайёрлаш тизими такомиллаштирилиб, таълим сифати ошган;
олий таълимни ахборотлаштириш шароитида касб таълими йўналиши талабаларини инновацион фаолиятга тайёрлашда SMART, SMART- портфолио, “Chalk and talk” усулларини қўллашга доир ишланмалардан “АБ_Атех-20182737 Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ этиш муаммолари ва унда ахборотлашган иқтисодиёт ўрни” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги 33-8/3489-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак касб таълими мутахассисларининг инновацион компетентлик даражаси ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish