Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Эркин Ироқовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий таъминотни барқарорлаштириш асосида боғдорчилик ва узумчилик тармоғини ривожлантириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласива кредит ва 08.00.04 – қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.DSc/Iqt54.
Илмийраҳбар: Мехмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Назарова Фотимахон Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшқувватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади молиявий таъминотни барқарорлаштириш асосида боғдорчилик ва узумчилик тармоқларини ривожлантиришга қаратилган илмий тaклиф вa aмaлий тaвcиялap ишлaб чиқишдaн ибopaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
боғдорчилик ва узумчилик тармоқларини тизимли ривожланишида тармоқ хўжаликлари ва уларга хизмат кўрсатувчи субъектларни таркибан ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги кооперативларини молиялаштиришни кафиллик ҳамда улушли пай усули ишлаб чиқилган;
боғдорчилик ва узумчилик маҳсулотларини экспорт ҳажмини ошириш ҳамда мева ва узум етиштирувчи хўжаликлар фаолиятини молиялаш тизимида субсидиялаш методини жорий этиш муҳимлиги асосланган;
интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш лойиҳаларини кредитлашга асосий қарз маблағларига нисбатан имтиёзли давр белгилаш усулини киритиш асосида молиялаштириш такомиллаштирилган;
ҳудудлардаги мавжуд рентабеллик даражаси паст ерлардан самарали фойдаланишда кам сув истеъмол сарфига эга серҳосил ва юқори даромад келтирувчи кўчат навларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш орқали хўжаликнинг молиявий барқарорлиги ва самарадорлигини таъминлаш асосланган;
иқтисодий - математик аппаратдан фойдаланиш асосида мева ва узум маҳсулотлари етиштириш бўйича тренд тенгламаларини аниқлаш орқали даромадлар ҳажми стратегик прогноз кўрсаткичлари мажмуаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республикамиз қишлоқ хўжалиги тармоқларининг молиявий таъминотини барқарорлаштириш асосида боғдорчилик ва узумчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
боғдорчилик ва узумчилик тармоқларининг тизимли ривожланишида тармоқ хўжаликлари ва уларга хизмат кўрсатувчи субъектларни таркибан ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этишни молиялаштиришга кафиллик амалиёти ҳамда улушли пай усулини жорий этиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4549-сон Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги №02/022-2-1586-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида боғдорчилик ва узумчилик тармоқларининг ривожланишида тижорат банклари томонидан кредитлашда кафиллик амалиёти жорий этилган; 
боғдорчилик ва узумчилик маҳсулотларининг экспорт ҳажмини ошириш ҳамда мева ва узум етиштирувчи хўжаликлар фаолиятини молиялаш тизимида субсидиялаш усулини жорий этиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4337-сон Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги №02/022-2-1586-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан самарали фойдаланиш натижасида Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 13,6 фоизга ортган;
интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш лойиҳаларини кредитлашга асосий қарз маблағларига нисбатан имтиёзли давр белгилаш усулини киритиш асосида молиялаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4549-сон Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги №02/022-2-1586-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этадиган тижорат банкларига кредитлар ажратишда муддатли имтиёзли давр белгилашга хизмат қилган;
ҳудудлардаги мавжуд рентабеллик даражаси паст ерлардан самарали фойдаланишда кам сув истеъмол сарфига эга серҳосил ва юқори даромад келтирувчи кўчат навларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш орқали хўжаликнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича таклиф Самарқанд туманидаги фермер хўжаликларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги №02/022-2-1586-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилишинатижасида “Аъзам Азамат” фермер хўжалигида экилган мевадан ҳар бир гектар лалми ердан ўртача 15,7 млн.сўм даромад олишга эришилган;
иқтисодий - математик аппаратдан фойдаланиш асосида мева ва узум маҳсулотлари етиштириш ва ҳосилдорлиги бўйича тренд тенгламаларини аниқлаш орқали стратегик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилганлиги бўйича таклиф Қишлоқ хўжалиги вазирлигида прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги №02/022-2-1586-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Республикада 2020-2030 йилларда асосий турдаги мева ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ва ҳосилдорлигини аниқлаш бўйича прогноз кўрсаткичларни ишлаб чиқишга замин яратган, ҳамда мева ва узум маҳсулотлари етиштиришни ва ҳосилдорлигини чизиқли тенглама, кўп ҳадли тенглама, кўрсаткичли тенгламалар кўринишида аниқлаш, ўртача мутлоқ хатолик энг кичик қийматини баҳолаш орқали оптимал тенгламани аниқлаш ва у орқали стратегик прогноз кўрсаткичлари қийматини топиш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish