Sayt test rejimida ishlamoqda

Каюмов Абдулмалик Хамидовичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахтани қуритиш жараёнини моделлаштириш асосида тола сифатини яхшилаш”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSс/Т154.
Илмий маслаҳатчи:Парпиев Азимжон, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Максудов Равшан Хасанович, техника фанлари доктори, профессор;Хакимов Шеркул Шерғозиевич, техника фанлари доктори, доцент; Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта хомашёсини қуритиш жараёнини математик моделлаштириш асосида тола сифатинияхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта компонентларини қуритиш жараёнида қизиш қонуниятлари, барабан узунлиги бўйлаб пахта ва ҳаво температураларининг ўзгаришига барабаннинг иш унумдорлиги ва қуритиш агенти температураларининг таъсирини аниқлаш методи ишлаб чиқилган; 
қуритилган пахта температураси ўзгаришининг математик моделлари асосида ҳаво қувури узунлиги билан пахта температураси ва намлиги ўртасидаги боғланишлар ҳамда тозалаш жараёнларида пахта температурасининг ўзгаришини аниқлаш методи ишлаб чиқилган;
тозалаш ва жинлаш жараёнларини самарали амалга оширувчи, пахтани қуритиш карралилиги, температураси билан тозалаш самарадорлиги, пахта компонентларининг намлиги ва температуралари ҳамда толадаги нуқсонли аралашмалар ва ифлослик миқдори ўртасидаги боғланишлар олинган;
қуритишнинг пахта навлари ҳамда тозалаш ва жинлаш жараёнлари самарадорлигини инобатга олувчи математик моделлари асосида толадаги нуқсонли аралашма ва ифлосликлар миқдорини олдиндан башоратлаш ва бошқариш имконини берувчи  технология  яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Пахтани қуритиш ва технологик оқим бўйича иссиқлик-намлик алмашув жараёнларини моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ишлаб чиқилган математик моделларга асосланган, пахта хомашёсининг бошланғич намлигига қараб оптимал қуритиш режимини танлаш вапахта компонентларининг сифат кўрсаткичларини олдиндан башоратлаш имконини берувчи пахтани қуритиш технологияси ва оптимал қуритиш режимлари “Ўзпахтасаноат” АЖ тассаруфига кирувчи “Поп пахта тозалаш” корхонасида жорий қилинган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2020 йил 25 сентябрдаги 03-18/2370-сон маълумотномаси). Натижада, пахта хомашёсининг оптимал қийматда қуритилиши тола сифатини бир синфга ошириш имконини берган; 
пахта хомашёсини самарали тозалаш ва жинлаш ҳамда тола сифатини тўлиқ сақлаш имкониятини берувчи қуритиш режимлари ва пахта компонентларининг сифат кўрсаткичларини олдиндан башоратлаш имконини берувчи пахтани қуритиш технологияси “Ўзпахтасаноат” АЖ тассаруфига кирувчи “Мингбулоқ пахта тозалаш” корхонасида жорий қилинган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2020 йил 25 сентябрдаги 03-18/2370-сон маълумотномаси). Натижада, пахта хомашёсини тозалаш самарадорлигининг ошиши толадаги ифлослик ва нуқсонли аралашмалар массавий улушини абсолют 1,03% га камайтиришни таъминлаган. 
пахтани қуритиш ва технологик оқим бўйича иссиқлик-намлик алмашув жараёнларини моделлаштириш “Ўзпахтасаноат” АЖгажорий қилинган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2020 йил 25 сентябрдаги 03-18/2370-сон маълумотномаси).Натижада,пахтани қуритиш бир текислигининг ортишига, тозалаш ва жинлаш машиналари самарадорлигининг ошишига ҳамда тола сифатининг бир синф юқорилаши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish