Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаберганова Гулчеҳра Машариповнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
    

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Радиацион ифлосланган ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг экотизимга техноген таъсири катталикларини баҳолаш», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/К253. 
Илмий раҳбар: Туробжонов Садритдин Махаммадинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.К/Т.04.02. 
Расмий оппонентлар: Кулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор; Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: радиацион ифлосланган ишлаб чиқариш факторлари ва уларнинг экотизимга техноген таъсири катталикларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
объектларнинг радиацион ифлосланиши даражасини белгиловчи кимёвий элементлар радионуклидларининг- 40K, 238U, 234U, 232Th, 226Ra ва 222Rn миқдорлари ифлосланган тупроқларда, саноат оқава сувларида ва ер ости сувларида аниқланган;
238U, 235U,234U, 232Th ва 226Ra – радионуклидлари билан ифлосланган уранни ер остида танлаб эритиш майдонлари тупроқларининг солиштирма эффектив фаоллигини ўрнатилган миқдоргача (1200 Бк/кг) тозалаш асосида қўшимча уран олувчи рекультивациянинг янги услуби ишлаб чиқилган;
сувларнинг истеъмолга яроқлилигини баҳолашда - иштирок даражасини белгиловчи солиштирма альфа-фаолликнинг 234U изотопи миқдорига бета-фаолликнинг 40Kизотопи миқдорига боғлиқлиги аниқланган;
ер ости сувларининг изотоп таркибини α-спектрометрик таҳлил усули асосида 234U/238Uизотоплари орасидаги радиофаол мувозанат коэффициентининг-Крм(53,41 мкг/г) бузилишианиқланган;
ер ости сувларида 222Rn радионуклидининг ичимлик сувлари сифатини баҳоловчи дегазация вақти аниқланган;
объектларнинг радиацион ифлосланиш даражасини кўрсатувчи экспозицион доза ўртача қийматининг аҳоли, аҳолининг маълум қисми ва ишчи-ходимлар учун йиллик эффектив дозага боғлиқлик графиги яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Радиацион ифлосланган ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг экотизимга техноген таъсири катталикларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
радиофаол элементлар радионуклидлари - 40К, 238U, 235U, 234U, 232Th ва 226Ra катталикларини баҳолаш ва уларни капитал камхарж рекультивация қилиш усули Навоий кон-металлургия комбинати ДКда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати ДКнинг 2020 йил 24 февралдаги 02-06-07/2389-сон маълумотномаси). Натижада, капитал камхарж усулда маълум миқдорда металл олиш ва радиацион ифлосланган тупроқларни радионуклидлардан тозалаш имконини берган;
табиий, ер ости ва саноат оқава сувларидаги солиштирма ∑α ва ∑β-фаолликларини аниқлаш методикаси Навоий кон-металлургия комбинати ДКда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати ДКнинг 2019 йил 19 ноябрдаги 02-06-04/14659-сон маълумотномаси). Натижада, табиий, ер ости ва саноат оқава сувларини дастлабки баҳолаш асосида, уран ишлаб чиқаришнинг шу сувлар ҳолатларига техноген таъсири катталигини баҳолаш имкониятини берган;
ер ости сувлари намуналарининг изотоп таркибини234U, 235U, 238U α-спектрометрик таҳлил қилиш усули Навоий кон-металлургия комбинати ДКда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати ДКнинг 2019 йил 19 ноябрдаги 02-06-04/14659-сон маълумотномаси). Натижада, уран изотоплари орасидаги радиоактив мувозанатнинг бузилиш коэффициенти ва табиий сувларнинг солиштирма фаоллиги ошиш сабабларини топиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish