Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиёзов Ҳурматбек Палванназировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Арватен кони диабази асосида шишакристалл кошинлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Т1893. 
Илмий раҳбар: Арипова Мастура Хикматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Урганч давлат университети, Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор; Талипов Ниғматулла Хамидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Физика-Қуёш» ИИЧБ Материалшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Арватен кони диабази асосида шишакристалл кошинлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдaн иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Арватен кони диабазининг минералогик таркиби олигоклаз (Ca,Na)Al2Si2O8, ортаклаз К(AlSi3O8), авгит (Mg,Fe2+)[Si2O6СаFe3+(AlSiO6)], хлорит Mg4,5Al2,5[OH]8(Si3AlO10), кальцит СаСО3 ва кварц  SiO2дан иборатлиги аниқланган;
Арватен кони диабази 1200 ºС ҳароратда аморф ҳолатга ўтиши ва ҳосил бўлган  эритмани кристаллаш натижасида анортит ва авгит фазалари шаклланиши аниқланган;
изо- ва гетеровалентли изоморфизм тамойиллари асосида диабазнинг Ca[Al2Si2O8] тузилишли кристаллокимёвий формуласи (Ca[Al0,728Si1,774O5,640]) ҳисобланган ва анортит таркибли шишакристалл материал олиш назарий жиҳатдан асосланган; 
каолин-диабаз-ШГКМ Al2O3 чиқиндиси тизимида шиша ҳосил бўлиш майдони чегараси ва физик-кимёвий хоссаларининг компонент таркибига функционал боғлиқлиги аниқланган;
шишакристалл кошинлар олиш учун каолин-диабаз-ШГКМ Al2O3 чиқиндиси тизимида шиша таркиблари ишлаб чиқилган;
каолин-диабаз-ШГКМ Al2O3 чиқиндиси тизимида шишаларнинг кристалланиш қобилияти ва стуктура ҳосил бўлиш механизми аниқланган;
Арватен кони диабази асосида шишакристалл кошинлар олишнинг технологик режимлари аниқланган ва ишлаб чиқариш технологияси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Арватен кони диабази асосида шишакристалл кошинлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
яратилган таркиб ва ишлаб чиқилган параметрлар асосидаги  шиша олиш технологияси «Асл Ойна» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзсаноатқурилиш-материаллари» уюшмасининг 2020 йил 25 августдаги 05/15-2571-сон маълумотномаси). Натижада, шишакристалл кошинлар ишлаб чиқариш учун шиша олиш имконини берган;
шишакристалл кошинлар таркиби ва олиш технологияси «Хива сополи» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2020 йил 25 августдаги 05/15-2571-сон маълумотномаси). Натижада, таннархи 6 баробар арзонлашган шишакристалл кошинлар ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish