Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзоқулов Ҳотам Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Метаматериаллар асосида антенна-фидер қурилмаларининг самарадорлигини ошириш усуллари ва моделлари”, 05.04.02 – Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобиль, толали оптик алоқа тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/T1617.
Илмий раҳбар: Салахитдинов Амритдин Нуритдинович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc. 13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Писецкий Юрий Валеревич, техника фанлар доктори, доцент; Шахобиддинов Алишер Шопатхиддинович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
 Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: антенна-фидер қурилмаларининг самарадорлигини нанокомпозит ва метаматериалларда кузатиладиган физик ҳодиса ҳамда жараёнларни қўллаш орқали оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антенна-фидер қурилмаларининг параметр ва характеристикаларини такомиллаштирувчи тақсимланган параметрли метаматериалнинг математик модели ишлаб чиқилган;
алоқа линияси элементлари асосида тақсимланган параметрли метаматериалнинг намуналари яратилган;
антенна-фидер қурилмаларининг ишлаш самарадорлигини тақсимланган параметрли метаматериал ёрдамида ошириш усули ишлаб чиқилган;
радио ва оптик частота диапазонларида ишловчи тақсимланган параметрли метаматериалларни қидириш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Метаматериаллар асосида антенна-фидер қурилмаларининг ишлаш самарадорлигини ошириш усуллари ва моделлари бўйича олинган натижалари асосида:
антенна-фидер қурилмаларининг параметр ва характеристикаларини такомиллаштирувчи тақсимланган параметрли метаматериалнинг математик модели ҳамда алоқа линиясининг элементлари асосида тақсимланган параметрларга эга метаматериалларнинг намуналари “Ўзбектелеком” АК “Узмобайл” филиали Cамарқанд ҳудудий боғламасида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 33-8/4096-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида мобил алоқа тизимларининг 1,7-2,1 ГГц частоталарда ишловчи базавий станциялари антенна-фидер қурилмалари ишлаш самарадорлигини 20-25 % гача ошириш имкони яратилган;
радио ва оптик частота диапазонларида ишловчи тақсимланган параметрли метаматериалларни қидириш ҳамда антенна-фидер қурилмаларининг ишлаш самарадорлигини тақсимланган параметрли метаматериал ёрдамида ошириш усуллари “UMS” МЧЖ Самарқанд шаҳар хизмат кўрсатиш марказида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 33-8/4096-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида мобил алоқа тизимларининг 1,7-2,1 ГГц частоталарда ишловчи базавий станциялари антенна-фидер қурилмалари ишлаш самарадорлигини 25 % гача ошириш имкони яратилган;
антенна-фидер қурилмаларининг ишлаш самарадорлигини тақсимланган параметрли метаматериал ёрдамида ошириш ҳамда радио ва оптик частота диапазонларида ишловчи тақсимланган параметрли метаматериалларни қидириш усуллари “Тuron telecom” савдо белгиси остида “Dildora-F” хусусий корхонасида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 33-8/4096-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида телерадиоэшиттириш хизматларини тақдим этишда ишлатиладиган 2,3-2,5 ГГц частота диапазонида ишловчи GT-5527100D узатгичининг MMDS антенна қурилмалари ишлаш самарадорлигини 15-20% гача ошириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish