Sayt test rejimida ishlamoqda

Екабсонс Александра Валерьевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XX-XXI асрлар замонавий рус драматургиясида замон ва макон” 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тиллари ва адабиёти (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil465.
Илмий раҳбар: Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10. 
Расмий оппонентлар: Петрухина Наталья Михайловна, филология фанлари доктори; Ермолин Евгений Анатольевич, филология фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси). 
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий рус драматургияси асарларининг ўзига хос хусусиятларини "замон" ва "макон" шаклий-мазмуний категориялари аспектида ифодаланишини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XX-XXI асрлар чегарасидаги драматургия тараққиётининг гиперреализм, янгича иқрор драматургияси (қаҳрамон монологи ва муаллиф изоҳи), авангард драма, вербатим-театр (хотира макони), ремейк-театр (ички ва ташқи маконнинг ўзаро қарама-қаршилиги) сингари тенденцияларнинг таснифи ишлаб чиқилган;
драматургияда макон ва замон бирлиги назарияси ривожланишининг диалогик муносабатларида концептуал хронотоп (тасвир ва асар сюжети),  перцептуал хронотоп (англатиш функцияси), онейрик хронотоп (тафаккур оқими) каби босқичлари таснифланган;
макон ва замон бирлигида борлиқни англаш тушунчалари орқали XX-XXI асрлар чегарасидаги драматургиядаги трагедия, мелодрама, комедия каби жанрий  трансформациялари далилланган;
XX-XXI асрлар чегарасидаги замонавий драматургия ўзига хос, мураккаб ҳодиса эканлиги, ҳозирги адабий жараённинг анъанавий ва авангард йўналишлари каби хусусиятлари билан боғлиқлиги асосланган;
XX-XXI асрлар чегараси замонавий драматургияси мураккаб, кўп таркибли, замонавий адабий жараён ривожланишининг ўзига хосликлари билан шартланган ҳодиса эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар буйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Ўзбекистон миллий телерадиоканали "Маданий-маърифий, бадиий эшиттиришлар" ДУК эфирида қуйидаги мавзулар бўйича кўрсатувлар циклини тайёрлаш ва ўтказишда фойдаланилди: "ХХ аср охири – ХХI аср бошидаги драматургия ривожланишининг асосий тамойиллари (18.05.2019)"; "Замонавий адабий танқидда макон ва замоннинг назарий жиҳатлари" (29.06.2019), "Янги драма: Евгений Палеховнинг пьесалари" (06.06.2019 й.) ( ЎзМТРК "Ўзбекистон" телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий, бадиий телеэшиттиришлар” муҳарририятининг 2019 йил 21 июндаги Ўз/Р-С-137 - сон маълумотномаси). Диссертациянинг илмий натижаларидан фойдаланиш телевизион ва радиоэшиттиришлар мазмунини янги маълумотлар билан бойитишга ва тингловчиларда маданий бағрикенглик ҳиссини тарбиялашга имкон берган;
бакалавриат йўналиши бўйича ўқув курсларида 45.03.01 "Филология" академик С.П. Королев номидаги Самара давлат миллий тадқиқот университети ва НГ КАФ РФБРнинг "А. Толстойнинг "Қийноқ устида юриш" трилогияси: Самара довони" номли фундаментал лойиҳасида Иван Вирипаевнинг «Кислород» асаридаги бадиий макон, XX-XXI асрлар чегарасида “Янги драма” поэтикасида локал-темпорал континуумнинг қайта тикланиши тамойилларидан фойдаланилган (Академик С. П. Королев номидаги Самара давлат миллий тадқиқот университетининг 2019 йил 21 июндаги 1567/7 - сон маълумотномаси). Натижада диссертациянинг асосий хулосалари бакалаврият йўналиши ва  магистратура мутахасисликлари учун замонавий драматургия муаммолари бўйича маъруза матнларининг мазмунини бойитишга хизмат қилган;
диссертация натижаларидан "Ўзбекистон" телерадиоканалининг ўзбек драмаси намоёндалари фаолиятига бағишланган "Адабий жараён" ҳамда "Саҳна ва экран" дастурларининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган ("Ўзбекистон" Миллий телерадиоканали 2020 йил 20 январдаги 04-25-234-сон маълумотномаси). Натижада адабиётшуносликнинг устивор йўналишларига мувофиқ дастур юқори профессионал даражада тайёрланган ва тингловчиларда Ўзбекистондаги адабий жараён ҳақида ғояларни шакллантиришга хизмат қилган; 
илмий иш натижалари Белорусия давлат университети филология факультетининг ўқув жараёнига киритилган (2019 йил 14 январдаги БСУ-0920-54/4 - сон маълумотномаси). Натижада, замонавий рус драматургиясининг ривожланиш тенденцияси, замонавий драматургияда жанр ўзгариши, драматик матнни таҳлил қилиш тизими сифатида интуитив ядро ҳақидаги илмий хулосаларга мувофиқ Белорусия давлат университетининг филология факультетида "Замонавий драматургия" махсус курси мазмуни такомиллаштирилган ва бойитилган;
тадқиқотнинг ҳозирги адабий жараёнда драма турининг ўзига хосликлари юзасидан чиқарилган илмий хулосалар Ломоносов номидаги Москва давлат университети журналистика факультети ўқув жараёнига киритилган (МДУнинг 2019 йил 30 январдаги 215 - сон маълумотномаси). Натижада замонавий адабий жараёнда драматик жанрнинг ўзига хос хусусиятларини ва янги турдаги замонавий қаҳрамон образини аниқлашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish