Sayt test rejimida ishlamoqda

Зайниев Алишер Фаридуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қалқонсимон без тугунли ҳосилаларини хирургик даволашда дифференциал ёндашув», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib580.
Илмий раҳбар: Курбаниязов Зафар Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Саидганихужа Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали Ибн Сино номидаги Тожикистон давлат медицина университети (Тожикистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қалқонсимон без тугунли хосилалари билан бўлган беморларда ташрих хажмини танлашга қиёсий ёндашув ва ташрихдан кейинги асоратларни камайтиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш йўли билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аниқланган гистологик ўзгаришларнинг бўқоқ қайталаниши частотаси ва ривожланиш характерига таъсир даражасини қиёслаш билан перинодуляр тиреоид тўқима холатининг патоморфологик хусусиятлари аниқлаштирилган;
қалқонсимон без тугунли трансформациясининг морфологик шакллари, хамда бажарилган ташрих амалиётлари хажмига кўра, бўқоқ ёки гипотиреоз қайталанишининг патогенетик ўзаро боғлиқлилиги исботланган;
ташрих олди ингичка игнали аспирацион биопсия, унинг ортидан ташхислашнинг интраоперацион экспресс – биопсия билан морфологик тадқиқот ўтказиш қалқонсимон без тугунли хосиласи гистологик шаклларини аниқлашда информативликни ошириш имконини бериши аниқланган;
аъзо тўқимасининг қўшимча травматизациясисиз қалқонсимон безни тўлиқ экспозициясини таъминловчи модифицирланган жарохат кенгайтиргичдан фойдаланган холда, тиреоидэктомияни бажаришнинг техник аспектлари мукаммаллаштирилган;
тиреоидэктомия ўтказган беморлар хаёт сифатини бахолаш шкаласини мукаммаллаштириш имконини берувчи жисмоний, рухий ва ижтимоий кунлик фаолиятга таъсир кўрсатувчи асосий патогномоник омиллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қалқонсимон без тугунли хосилалари билан беморларни ташхислаш ва жаррохлик йўли билан даволашни яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида: 
“Қалқонсимон без касалликлари билан беморларни олиб бориш алгоритми” услубий тавсиялари тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 8н-з/134-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар жаррохлик йўли билан дволашга қиёсий ёндашув хамда ташрихдан кейинги асоратларни олдини олишни хисобга олган холда, қалқонсимон без тугунли хосилаларини жаррохлик йўли билан даволаш тактикасини танлашни мукаммаллаштириш имконини берган;
қалқонсимон без тугунли хосилалари билан беморларни ташхислаш ва жаррохлик йўли билан даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси жаррохлик бўлими, Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 8н-з/134-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қалқонсимон без тугунли хосилалари билан беморларга кўрсатиладиган ёрдам сифатини яхшилаш, яқин ташрихдан кейинги асоратлар частотасини 21,2% дан 2,9% га, кечки асоратларни 24,1% дан 4,7% га қисқартириш имконини берган, бу эса қониқарли ва аъло натижаларини 82,7% дан 98,7% га яхшилашн таъминлаган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish