Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Азимжон Нормўминовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Паст навли пахта чигитларидан енгил рафинацияланадиган форпресс мойини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17–«Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/T84.
Илмий маслаҳатчи: Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмаил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Қурбонов Жамшед Мажидович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзарахметова Дилбар Тохтамуратовна, техника фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: паст навли пахта чигитидан дастлабки оқартирилган форпресс мойларини олиш ва рафинациялаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паст навли пахта чигитидан олинган мағиз, янчилма, мятка ва қовурмадаги госсипол железкаси йўқолиши, кичик сферосомалар таркибида триглицеридлар билан сақланиши исботланган;
I-II ҳамда III-IV навли пахта чигити аралашмаларидан олинган мағизни янчишда, бир неча экспоненталардан иборат мураккаб эгри чизиқли ўзгариб турувчи 40 – 450 мкм ўлчамдаги заррачалар ҳосил бўлиши ва чақилманинг мураккаб таркиби пахта чигити мағзининг кўп компонентлилиги билан асосланган;
пахта чигити мағзининг намлиги ошиши билан глобула парчаланиши ва мой ажралиши экспоненциал қонунга биноан камайиши, ажралишининг юқори даражаси 1,1 мм, паст даражаси эса 0,7 мм қалинликдаги янчилмалар олиниши аниқланган;
III-IV навли пахта чигитидан пресслаб олинадиган тўқ рангли мойларни дастлабки оқартириш учун карбамид билан модификацияланган маҳаллий тупроқли адсорбентлар ёрдамида мойнинг рангини доимий 35 сариқ, 17 қизил ва 1,7 кўк бирликларга камайтириши аниқланган;
карбамидли модификацияланган адсорбент қўлланганда кунжара гранулалари мойлилиги меъёрларга мослиги, шрот таркибида чорва моллари учун зарур минераллар триацилглицеридлар, А ва Е провитаминлар (каротиноидлар, токоферол) сақланиб қолиши аниқланган;
паст навли пахта чигитидан дастлабки оқартирилган форпресс мойларини олиш ва рафинациялашнинг такомиллаштирилган технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Паст навли пахта чигитидан енгил рафинацияланган форпресс мойини олиш ва рафинациялаш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
паст навли пахта чигитидан рафинацияланмаган пресс мойи ва юқори мойли кунжара олиш технологияси «Косон ёғ-экстракция» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2020 йил 9 мартдаги ОЗ/3-345-сон маълумотномаси). Натижада, «форпресс-экстракция» усули билан паст навли пахта чигитидан юқори мойли кунжара олиш, экстракция мойининг чиқиш миқдорини 1,20–1,25 мартага ошириш имконини берган;
паст навли пахта чигитидан олинган тўқ рангли пресс мойларини карбамид билан модификацияланган адсорбентлардан фойдаланиб, дастлабки оқартириш технологияси «Косон ёғ-экстракция» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2020 йил 9 мартдаги ОЗ/3-345-сон маълумотномаси). Натижада, модификацияланган тупроқли адсорбентлар ёрдамида паст навли пахта чигитидан олинган рафинацияланмаган хом мойнинг рангини доимий 35 сариқ, 17 қизил ва 1,7 кўк бирликларга камайтириш билан дастлабки оқартириш имконини берган.
биринчи босқичда сувли каустик сода ва иккинчи босқичда натрий силикат ёрдамида паст навли пахта чигитидан олинган тўқ рангли прессланган мойни икки босқичли ишқорий рафинациялаш технологияси «Қарши ёғ-экстракция» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2020 йил 9 мартдаги ОЗ/3-345-сон маълумотномаси). Натижада, паст навли пахта чигитидан рафинацияланган пахта мойи ишлаб чиқаришни анъанавийга нисбатан (85,1%) 1,1 мартта (90%) ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish