Sayt test rejimida ishlamoqda

Райимбаев Джавланбек Раджапбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Айланувчи нейтрон юлдузларнинг энергетик хусусиятлари», 01.03.01 – Астрономия (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/FM156.
Илмий раҳбар: Аҳмедов Бобомурат Жураевич, физика-математика фанлари доктори,
профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Астрономия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Астрономия институти, DSc.02/30.12.2019.FM.15.01.
Расмий оппонетлар: Абдужаббаров Ахмаджон Адилжанович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим; Муждабаев Исмет Шевкетович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади магнитланган нейтрон юлдузлар атрофидаги вакуум ва плазма магнитосферасида содир бўладиган энергетик жараёнларининг моделларини турли гравитация назариялари доирасида ривожлантириш ва уларни кузатувдаги астрофизик объектларга қўллашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фазо-вақт деформациясини инобатга олган ҳолда айланувчи магнитланган нейтрон юлдуз электр ва магнит майдонлари учун Максвелл тенгламаларининг аниқ аналитик ечимлари олинган ва мусбат деформация юлдуз сиртидаги магнит майдонини кучайтириши кўрсатилган;
мусбат деформацияланган кучли магнитланган нейтрон юлдузлар қутб шапкаси соҳаси ўлчами деформация натижасида камайиши ва кузатув натижалари билан мос равишда нейтрон юлдузларнинг қутбидаги жет ингичкалашиши кўрсатилган;
деформация параметри радио пульсарларнинг нурланиш қувватини 109 мартагача ошириши кўрсатилган ва олинган натижа тез радио чақнашлари манбаи физикасини изоҳловчи модель сифатида таклиф этилган;
илк бор нейтрон юлдузлар атрофидаги фазо-вақтининг мусбат ва манфий деформацияланган ҳолатларида радио пульсарлар ўчиш чизиғи мос ҳолда юқорига ва пастга силжиши кўрсатилган ва олинган натижа қисман нурланувчи пульсарлар табиатини назарий тушунтирувчи физик модель сифатида таклиф этилган;
илк бор яккаланган нейтрон юлдузларнинг юқори аниқликдаги кузатув маълумотлари асосида турли гравитация моделлари параметрларига чегаравий қийматлар олишнинг янги услуби ишлаб чиқилган ва эфирдаги Эйнштейн гравитация назариясига тадбиқ қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Магнитланган нейтрон юлдузлар атрофидаги вакуум ва плазма магнитосферасида содир бўладиган энергетик жараёнларининг моделларини турли гравитация назариялари доирасида ривожлантириш ва уларни кузатувдаги астрофизик объектларга қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:
магнитланган айланувчи нейтрон юлдузларнинг плазма магнитосферасидаги энегетик жараёнларга деформациянинг таъсирига оид олинган натижаларда таклиф этилган тез радио чақнашлари манбаи физикасини излоҳловчи модель Калифорния давлат университетида тадбиқ этилган (Калифорния давлат университетининг (АҚШ) 2020 йил 27 июлдаги маълумотномаси). Илмий натижалар қўлланилиши пульсарлар кузатув маълумотлари асосида ўзгартирилган гравитация назариялари параметрларига чегаравий қийматлар олиш имконини берган;
қисман нурланувчи пульсарлар табиатини назарий тушунтирувчи физик моделларига Опавадаги Силезия университети, Чехия Фанлар жамғармасининг Альберт Эйнштейн гравитация ва астрофизика маркази тадқиқотчилари томонидан нейтрон юлдузлар атрофида динамик жараёнларга қўлланилган (Опавадаги Силезия университети 2020 йил 29 июндаги маълумотномаси). Илмий натижалар қўлланилиши муқобил гравитация назарияларини текшириш имконини берган;
деформацияланган нейтрон юлдузлар электромагнит майдонлари ва улар атрофидаги плазма магнитосферасидаги энергетик жараёнлар бир қатор муаллифлар томонидан астрофизик ходисаларига жорий этилган (Journal of Plasma Physics (Vol.82,635820502,2016), Astrophysics and Space Science (Vol. 361, 112, 2016), Physical Review D (Vol. 98, 024022, 2018; Vol. 97, 124005, 2018; Vol. 99, 104009, 2019), Progress of Physics (Vol.67, 1900077, 2019)). Олинган натижалар нейтрон юлдузларнинг плазма магнитосферасидаги кучли гравитация режимида астрофизик жараёнларни таҳлил қилиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish