Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджибаев Азизбек Батировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида график таълим самарадорлигини оширишнинг педагогик технологиялари (аниқ ва табиий фанлар интеграцияси мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2019.3.PhD/Ped321.
Илмий раҳбар: Сулаймонов Асқарали Пайғамович, педагогика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Абдурахмонов Шерзод, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади график таълим самарадорлигини оширишда аниқ ва табиий фанлар интеграциясига асосланган ягона графикавий тартибни таъминлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабда ўқув фанлари мазмунидаги график материалларни босқичма-босқич интеграциялаш асосида (аниқ ва табиий фанларни фанлараро алоқадорликнинг дидактик имкониятларидан фойдаланиб ўқитиш, педагогик талабларни аниқлаш) график таълим мазмунининг вариатив ва инвариатив компонентлари такомиллаштирилган;
график таълим самарадорлигини оширишда аниқ ва табиий фанлар алоқадорлигининг дидактик имкониятлари (тамойиллари, ўқув материалларини танлаш мезонлари) ягона графикавий тартибни таъминлаш структурасини аниқлаштириш, фанлараро алоқадорликни таъминлашнинг ҳамкорликдаги интегратив фаолият доирасини вертикал кенгайтириш асосида аниқлаштирилган;
аниқ ва табиий фанлар мазмунидаги график материалларни классификациялаш (тавсифи, таснифи, ўзига хосликлари) усуллари  субъектлар фаоллигини ошириш даражасига (ўқувчи ҳамда аниқ ва табиий фанлар ўқитувчиларининг график билимларини аниқлаш мезонлари) барқарор устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
аниқ ва табиий фанларни ўқитиш жараёнида график таълим самарадорлигини оширишнинг педагогик механизмлари (дидактик талаблари, тизими, шарт-шароитлари) чизма-тасвирий моделларни қўллашнинг адаптив вариантлари оптимал интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумий ўрта таълим тизимида аниқ ва табиий фанлар интеграциясига асосланган ягона графикавий тартибни амалиётга татбиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
мактабда ўқув фанларини интеграциялаш, аниқ ва табиий фанларни фанлараро алоқадорликнинг дидактик имкониятларидан фойдаланиб, белгиланган педагогик талабларга асосланиб ўқитиш орқали ягона графикавий тартибни таъминлаш воситасида график таълимнинг мазмуни ва ундан фойдаланишга доир таклифлардан ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси билан ҳамкорликдаги 2019 йил 10 декабрдаги № 01/11-01/01-2556 (РТМ) ва № 591 (ЮНИСЕФ) рақами билан рўйхатга олинган “Умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2020 йил 5 августдаги 01/11-02/2-808-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг чизмачилик бўйича компетенцияларини ривожлантириш, график тасвирлардан ўқув жараёнида самарали фойдаланиш имконияти кенгайтирган;
график таълим самарадорлигини оширишда ягона графикавий тартибнинг таълимий имкониятларини аниқлаш ва унинг тузилмасини ишлаб чиқиш ҳамда 8–9-синфларда ўқитиладиган геометрия, алгебра, физика, кимё, информатика, география ва технология ўқув фанларида қўлланиладиган  график тасвирларнинг турлари ва салмоғини аниқлашга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси раислигида “Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун 2019–2020-ўқув йилида чоп этилиши режалаштирилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни нашрга тайёрланиши” бўйича ўтказилган йиғилиш баёни иловаси билан тасдиқланган манзилли рўйхат асосида 8–9-синфлар геометрия, алгебра, физика, кимё, информатика, география ва технология фанларидан дарсликларни нашр этишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2020 йил 5 августдаги 01/11-02/2-808-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар график таълим мазмунини такомиллаштириш ҳамда фанлараро боғлиқликни таъминлашга хизмат қилган;
аниқ ва табиий фанлар мазмунидаги график материалларнинг мазмуни ва турларига кўра классификациялаш, график материаллардан аниқ ва табиий фанларни ўқитишда фойдаланишга оид тавсиялар ФЕ1-ОТ-О-17057-рақамли “8- ва 9-синфлар учун чизмачилик фанидан анимацион ишланмаларни ишлаб чиқиш воситасида график таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” мавзусидаги лойиҳанинг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 сентябрдаги 89-03-3482-сон маълумотномаси). Натижада, график материаллардан аниқ ва табиий фанларни ўқитишда фойдаланишнинг самарадорлигини оширишга эришилган;
аниқ ва табиий фанлар ўқитувчиларининг график билимларини аниқлаш мезонларини ҳамда педагогик механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ИТД–1–14рақамли “Узлуксиз таълим тизимида математика ва табиий фанларни ўқитишда узвийликни таъминлаш модели ва унинг дидактик таъминоти” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 сентябрдаги 89-03-3482-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган методик тавсиялар, график материаллардан интегратив тарзда фойдаланиш жараёни такомиллаштирган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish