Sayt test rejimida ishlamoqda

Наркабилова Гулноза Пулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талаба ёшларда мулоқот маданиятини шакллантиришнинг назарий-амалий асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped275.
Илмий раҳбар: Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нишонов Махмуд Собирович, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дарсдан ташқари вақтларда талаба-ёшларда мулоқот маданиятини шакллантиришнинг назарий-амалий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба-ёшларда мулоқот маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик тузилмаси (моҳияти, компонентлари, вазифалари) педагогик коммуникациянинг шахслараро муносабатлар маданиятига тизимли таъсир кўрсатиш даражасини эксперт-матрицавий кўринишда тоифавий баҳолаш орқали аниқлаштирилган;  
талаба-ёшларда мулоқот маданиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари мулоқотчанлик фазилатининг миллий тарбия билан уйғун жиҳатларини ҳисобга олиш, шахсга йўналтирилган таълим парадигмаси билан қайта алоқаси таъсирчанлигига ижобий таъсир кўрсатувчи педагогик механизмнинг оптималлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган; 
талаба-ёшларда мулоқот маданиятини шакллантиришнинг технологик босқичлари (мотивацион, когнитив, фаолиятга доир, рефлексив) жараёнли-процессуал компонентни шакллантирувчи, интеллектуал-ифодавий, ижтимоий-коммуникатив, ўзини-ўзи баҳолаш мезонлари самарадорлигини ижтимоий-педагогик хусусиятларига йўналтирувчи устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
аудиториядан ташқари вақтларда талабаларда мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг адаптацион тизими вербал ва новербал мулоқот шаклларининг интеграциялаш имконини берувчи “Педагогик риторика” махсус курсининг дидактик таъминотини интерфаол таълим талаблари билан идентивлик даражасини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талаба-ёшларда мулоқот маданиятини шакллантиришнинг назарий-амалий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
талаба-ёшларда мулоқот маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий зарурият эканлигини миллий, ижтимоий, мегаомилларнинг шахсларро муносабатлар соҳасига тизимли таъсир кўрсатиш даражасини эмпирик баҳолаш орқали асослашга доир таклиф ва тавсиялардан БЁА 1- 012 “Олий таълим муассасаларида талабаларни чет тили бўйича экологик маданиятини фаоллаштиришнинг услубий асосларини такомиллаштириш” (2017-2018 йиллар) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги 89-03-1639-сон маълумотномаси). Натижада, мулоқот маданиятини шакллантиришга таъсир этувчи омилларнинг коммуникатив таъсир даражасини кенгайтиришга эришилган; 
талаба-ёшларда мулоқот маданиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини мулоқотга киришувчанлик мотивининг ёш, гендер ва акмеологик жиҳатларини коммуникатив парадигма билан ўзаро алоқадорлигини таъминлаш орқали аниқлаштириш, талаба-ёшларда мулоқот маданиятини шакллантириш технологик босқичларини шакллантирувчи, интеллектуал-ифодавий, ижтимоий-коммуникатив, ўзини-ўзи баҳолаш мезонлари билан қайта алоқасини ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Мулоқот маданияти изоҳли луғати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги 89-03-1639-сон маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшларда мулоқот маданиятини шакллантириш технологияларини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
вербал ва новербал мулоқот шаклларининг интеграциясини таъминлаш, “Педагогик риторика” махсус курсининг дидактик таъминотини такомиллаштириш асосида талаба-ёшларда мулоқот маданиятини шакллантиришга доир илмий-услубий тавсиялардан ИТД-1-11. “Умумтаълим мактаби ўқувчиларини когнитив-ижодий қобилиятларини илмий-педагогик асосда ривожлантириш ўсиб келаётган ёш авлодни XXI аср талабларига тайёрлаш шакли сифатида” (2009-2011 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги 89-03-1639-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифлар талаба-ёшларнинг вербал ва новербал мулоқот кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish