Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджапова Зухра Тиркашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дизайн тўгаракларида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ped152.
Илмий раҳбар: Булатов Саидахбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бойметов  Ботир, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дизайн тўгаракларида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дизайн тўгаракларида ўқувчилар ижодий қобилиятини ривожлантириш жараёнининг модели ўқувчи томонидан ижодий намунани ярата олиш  параметрлари асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш методикаси дизайнга оид муаммога мантиқий ёки ностандарт қараш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш технологиялари дизайнга мавзулар кесимида мақсадли топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
дизайн тўгаракларида ўқувчилар ижодий қобилиятининг ривожланганлик даражасини паст (когнитив даража), ўрта (амалий-фаолиятли даража) ва юқори (ижодий-реклексив даража) компетентли мезонлар асосида баҳолаш кўрсаткичлари диагностик ва мажмуавий ёндашувлар орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дизайн тўгаракларида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш жараёнини ташхис қилишга оид таклифлар асосида:
дизайн тўгаракларида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожланганлик даражасини ташхислаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигининг SAP 01771, SAP 01796 «Деворий декоратив безак» номли саноат намунаси патенти мазмунига  сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 февралдаги 89-03-446-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши дизайн тўгаракларида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини аниқроқ баҳолаш ва унинг натижасида мониторинг ишларини мақсадли ташкил қилиш имконини берган;
ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш методикасини муаммога мантиқий ҳамда ностандарт ёндашиш ёки масалани алоҳида тизим сифатида лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан №А-1-30 “Миллий рамзлар энциклопедиясини тайёрлаш ва нашр этиш” номли илмий грант (2015-2017 йй.) доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 февралдаги 89-03-446-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши дизайн тўгаракларида ўқувчилар ижодий қобилиятини ривожланганлик даражасини ташхис этиш ва мониторингини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш имконини берган;
ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш технологияларини дизайнга мавзулар кесимида мақсадли топшириқлар тизими асосида такомиллаштириш бўйича таклифлардан №А-1-30 “Миллий рамзлар энциклопедиясини тайёрлаш ва нашр этиш” номли илмий грант (2015-2017 йй.) доирасида  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 февралдаги 89-03-446-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши дизайн тўгаракларида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини  “Ижодий ғоя генератори”, “Моддиятдаги мантиқ”, “Хаёлотдаги чексизлик” кабилар асосида ривожлантириш имконини берган;
ўқувчилар ижодий қобилиятининг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигининг SAP 01771, SAP 01796 «Деворий декоратив безак» номли саноат намуналари патенти мазмунига  сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 февралдаги 89-03-446-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши дизайн тўгаракларида ўқувчиларни паст, ўрта ва юқори компетентли мезонлар асосида табақалаштириш асосида таълим сифатини оширишга йўналтирилган махсус машқларни қўллаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish