Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборов Хамдам Шаймардоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сиғимли цилиндрик ўзгарткич асосида дон ва дон маҳсулотлари намлигини ўлчаш асбоби», 05.03.01 – Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/T518.
Илмий раҳбар: Исматуллаев Патхулла Рахматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Барат Махмудович, техника фанлари доктори, профессор; Ўлжаев Эркин, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аниқлиги ва ишончлилиги юқори бўлган сиғимли цилиндрик ўзгарткич асосида дон ва дон маҳсулотлари намлигини ўлчаш учун микропроцессор қурилмаси ва хатоликларини таҳлил қилишнинг структуравий схемаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги турли конструкциядаги дон ва дон маҳсулотлари намлигини ўлчашнинг сиғимли ўзгарткичлари ва уларнинг сиғимини ҳисоблаш формулалари ишлаб чиқилган;
цилиндрик электродли дон ва дон маҳсулотлари намлигини ўлчаш ўзгарткичини қуришнинг асосий принциплари ва математик модели яратилган;
цилиндрик электродли дон ва дон маҳсулотлари намлигини ўлчаш ўзгарткичи хатоликларини синфлаш имкониятини берадиган ва уларнинг таъсирини баҳолай оладиган структуравий схемалари ишлаб чиқилган;
сиғимли цилиндрик ўлчаш ўзгарткичларининг сезгирлиги, аниқлиги, ишончлилиги ва статик характеристикасининг тўғри чизиқлилиги мезонлари бўйича параметрик лойиҳалаш усуллари ишлаб чиқилган;
мавжуд аналоглар билан солиштирилиб, метрологик афзалликларга эга бўлган сиғимли цилиндрик ўлчаш ўзгарткичи асосида дон ва дон маҳсулот¬лари намлигини ўлчаш микропроцессор қурилмаси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сиғим ўзгарткич асо¬сида яратилган дон ва дон маҳсулотлари намлигини ўлчашда қўлланиладиган интеллектуал микропроцессорли ўлчаш қурилмасини ишлаб чиқиш асосида: 
цилиндрик электродли дон ва дон маҳсулотлари намлигини ўлчаш ўзгарт¬кичини қуришнинг асосий принциплари ва математик модели, ҳамда дон намлиги тўғрисидаги маълумотларни тезкорлик билан олиш имкониятлари “GALLA-ALTEG” АЖда жорий қилинган (“УЗДОНМАҲСУЛОТ” АКнинг 2020 йил 13 июлдаги 81/74-1080-сон маълумотномаси). Натижада, дон маҳсулотларини таҳлилга тайёрлаш, қуритилишдан олдин ва сўнг уларни тарозида тортиш, махсус хоналардан фойдаланиш ва билвосита ўлчаш натижаларини ҳисоблаш ишларидан озод қилиш имконияти яратилган;
донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида буғдой маҳсулотларини намлигини сиғимли ўзгарткич асосида интеллектуал микропроцессорли ўл¬чаш воситаси “GALLA-ALTEG” АЖга жорий қилинган (“УЗДОНМАҲСУЛОТ” АКнинг 2020 йил 13 июлдаги 81/74-1080-сон маълумотномаси). Натижада, дон маҳсулотларини сақлаш¬нинг барқарор бўлган шароитлари ва уларнинг сифатини юқори даражага кўтариш ва исроф бўлишининг олдини олиш имкониятларини яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish