Sayt test rejimida ishlamoqda

Берданов Улуғбек Абдумуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тили нутқ сигналларини таҳлили, ишлов бериш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т444.
Илмий раҳбар: Мусаев Муҳаммаджон Махмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Мўминов Баходир Болтаевич, техника фанлари доктори, доцент;  Авазов Юсуф Шодиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили учун  нутқ сигналларни таниш алгоритмларини ишлаб чиқиш асосида логопедик реабилитация тизимлари учун дастурий мажмуа яратишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқ сигналларига ишлов берувчи моделлар ва усуллар таҳлили асосида ўзбек тилига мос спектрал параметрларни ҳисобга олган ҳолда интелектуал ишлов бериш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
нутқ сигналининг Фурье спектрал  ва кепстрал параметрлари асосида ўзбек тили нутқига  ишлов берувчи алгоритмлар кетма-кетлиги ишлаб чиқилган ва дастурлар яратилган;
ўзбек тилидаги нутқ товушлари, бўғинлари ва сўзлари танишда нейрон тармоқларининг вазнларини ҳисобга олган ҳолда  билимлар базаси  ва мултимедиали маълумотлар базаси ишлаб чиқилган;
ўзбек тили нутқ сигналлари ишлов беришда нутқ камчиликларини тузатишнинг логопедик технологияларини ҳисобга олган ҳолда қулай интерфейсга эга дастурий мажмуа яратилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация доирасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган алгоритмлар ва яратилган дастурий мажмуа асосида:
нутқ нуқсони мавжуд болаларнинг нутқ товушларининг реабилитацияда товушлар, бўғинлар ва сўзларни таниш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа “LOGOS MARKAZ” МЧЖда нутқ нуқсони мавжуд болалардаги нутқ камчиликларини бартараф этишда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 33-8/4095-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф қилинган алгоритмлар асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа нутқ нуқсони мавжуд болаларда логопедик реабилитация вақтини 10-15% га камайтириш имконини берган;
нутқ камчилиги мавжуд болаларда нутқ товушларини қўйишда, болаларнинг нутқини танишда қулай интерфейсга эга бўлган дастурий мажмуа Республика болалар ижтимоий мослашув марказида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 33-8/4095 маълумотномаси). Натижада, билимлар ва маълумотлар базасига эга дастурий мажмуа  логопед ва болалар ўртасида мулоқот жараёнини осонлаштирган, болаларнинг логопед билан машғулотлари сонини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish