Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожимирзаев Санжар Турдиалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Йигириш жараёнлари технологик ўтимларида тола сифат кўрсаткичларини ўзгаришининг ип хоссаларига таъсири”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т347.
Илмий раҳбар: Парпиев Хабибулла, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик- технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01.
Расмий оппонентлар: Ахунбабаев Охунжон Абдураҳманович, техника фанлари доктори, профессор;  Юсупов Собиржон Абдужабборович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йигирув жараёни технологик ўтимларида тола хосса кўрсаткичлари ўзгаришининг ип хоссаларига таъсирини ўрганиш асосида маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тараш жараёни тезлик параметрлари ва ип хоссаларининг ўзаро боғлиқлилик конуниятлари асосида ипнинг муайян  сифатини таъминлаш учун керакли тезлик қийматларига асосланган йигириш технологияси ишлаб чиқилган;
йигириш жараёнида тараш барабани, чўзувчи жуфт валиклар ва урчуқ тезликлари ҳамда чўзиш кучининг ип нотекислиги ва чизиқли зичлигига таъсири таҳлили асосида талаб қилинган чизиқли зичликдаги ип олиш учун зарур бўлган ип кўндаланг кесимидаги ўртача толалар сони диапазони аникланган;
турли навдаги толалар аралашмасидан ип олишда ип нотекислигига ишчи органлар тезлик параметрларининг таъсирини экспериментал усулда ўрганиш натижалари таҳлили асосида пахта толаси микронейр кўрсаткичи 4,2 ва 4,8 орасида ошиб бориши ип нотекислигининг ортишига олиб келиши исботланган;
турли нисбатдаги пахта толаси навлари аралашмаларидан ип олиш жараёни таҳлили асосида пиликдаги калта тола улушининг ярим маҳсулот ва ипнинг натижавий нотекислиги ва чизиқли зичлиги катталигига таъсири аниқланган;
ип хомашёси таркиби ва ипнинг шаклланиш жараёнини экспериментал усулда  ўрганиш натижалари таҳлили асосида аралашма таркибидаги калта тола миқдори (SFC), толанинг сарғишлик индекси (+b), пишиб етилганлик даражаси (Maturity ratio) ва непс (Neps) даражасининг ип нотекислиги ва чизиқли зичлигига таъсири аниқланган;
тараш жараёни тезлик параметрлари ва ип хоссаларининг ўзаро боғлиқлилик конуниятлари асосида ип тукдорлигига тараш тезликларининг сезиларли таъсири йўқлиги исботланган;
йигириш жараёни тезлик параметрлари мақсадли бошқарилганда ипнинг нотекислиги ва чизиқли зичлигининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда ипнинг талаб қилинган пишиқлиги ва йўғонлигини таъминловчи чўзиш кучи катталиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Йигириш жараёни технологик ўтимларида жараёнлар параметрларини ростлаш ва уларни оптималлаштириш  бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижалари асосида:
йигиришдаги тараш, чўзиш ва бураш жараёнлари рационал тезлик параметрлари «O’zto’qimachiliksanoat» уюшмаси таркибига кирувчи «URG TEX» МЧЖ корхонаcида жорий қилинган («O’zto’qimachiliksanoat» уюшмасининг 2020 йил 12 августдаги 04/18-1918-сон маълумотномаси). Натижада, технологик жараёнларни муқобиллаш йўли билан ип физик-механик кўрсаткичларини Uster тизими талабларининг 5% лик сифат даражасига олиб чиқиш имконияти юзага келган; 
рационал тезлик параметрларига эга бўлган йигириш технологияси  «O’zto’qimachiliksanoat» уюшмасига қарашли «FT-TEXTILE GROUP»  МЧЖ корхонасида жорий қилинган («O’zto’qimachiliksanoat» уюшмасининг 2020 йил 12 августдаги 2020 йил 12 августдаги 04/18-1918-сон маълумотномаси). Натижада, йигирув жараёнида ип узилишлар сонининг 20 % гача, қайтим ва чиқиндилар миқдорининг икки баровар камайиши ҳисобига маҳсулот сифатининг ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish