Sayt test rejimida ishlamoqda

Шомуродова Шаҳноза Ғайратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасида туризмни ривожлантиришнинг табиий географик асослари», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Gr47.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Мухамажанович, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети,
DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Бахритдинов Баҳодир Арифович, география фанлари доктори, профессор; Якубжанова Шохсанам Тошканбоевна, география фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасининг туристик салоҳиятидан унумли фойдаланишнинг йўналишларини асослаш ва истиқболда ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасининг туристик объектлари ва ресурслари картаси яратилган ҳамда туристик маршрутлари (1 кунлик ва кўп кунлик) ишлаб чиқилган;
Чимён-Белдерсой ва Нанай тоғ курорт зоналарининг туризмга таъсир этувчи табиий географик омиллари (рельеф қиялиги ва парчаланганлиги, тоғ жинсларининг генетик турлари, ҳаво ҳарорати, ёғинлар, қор қоплами, оқар сувлар, табиий офатлар хавфсизлиги) аниқланган ва эко-агротуристик лойиҳаси асосланган;
Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасида “Меҳмон уйлари”ни жойнинг тектоник тузилишини, табиий фавқулодда жараёнлардан хавфсизлигини ва ландшафт эстетикасини ҳисобга олиб жойлаштириш асосланган;
Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасидаги туристик объектлар ва ресурслар асосида тоғ туризми кластерлари ишлаб чиқилган;
Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасида табобат туризмини ташкил этишда муҳим бўлган доривор ўсимликларнинг тарқалишидаги хусусиятлари (баландлик минтақаланиши, ёнбағирлар экспозицияси, тоғ жинсларининг литологик ва кимёвий таркиби, ҳавзалар бўйича) аниқланган ва ўсимликларни етиштириш плантацияларини оқилона жойлаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасида туризмни ривожлантиришнинг табиий географик асослари бўйича олинган натижалар асосида:
Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасининг туристик объектлари ва ресурслари картаси ҳамда ишлаб чиқилган туристик маршрутлари “Чорвоқ” эркин туристик зонасида туристик маршрутларни лойиҳалаш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 4 августдаги 02-16/3645-сон маълумотномаси). Натижада, Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонаси ва унинг ҳудудида жойлашган “Чорвоқ эркин туристик зонаси”нинг табиий ва иқлимий шароитларини ҳисобга олиб, қиш ва ёз ойларига мўлжалланган дам олиш жойларини яратишда, туристларни табиий туристик объектларга саёҳат қилиш ва туристик маршрутларини лойиҳалашда фойдаланиш имконини берган;  
тоғ курорт зоналарида туризмни ташкил этишга таъсир этувчи табиий географик омиллари ва эко-агротуристик лойиҳасидан Чимён-Белдерсой ва Нанай ҳудудида тоғ курорт зоналарини барпо этиш лойиҳасини техник-иқтисодий асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 4 августдаги 02-16/3645-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур объектларнинг табиий географик, геологик, геоморфологик, иқлимий хусусиятларидан келиб чиқиб тоғ чанғи трассаларини ўтказиш, бино ва иншоотларни жойлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш имконини берган;
жойнинг тектоник тузилишини, табиий фавқулодда жараёнлардан хавфсизлигини ва ландшафт эстетикасини ҳисобга олиб “Меҳмон уйлари”ни жойлаштириш бўйича асосланган ишлари “Чорвоқ” эркин туристик зонасида сайёҳлар учун меҳмон уйларини ташкиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 4 августдаги 02-16/3645-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур объектнинг табиий географик шароити ва туристик объектларидан келиб чиқиб “Меҳмон уйлари”ни ташкил этиш ва жойлаштириш, шунингдек, сайёҳ ва дам олувчиларга таклиф этиладиган намунавий туристик хизматларни йўлга қўйиш, ҳудудда экотуризмни ривожлантириш имконини берган;
туристик объектлар ва ресурслар асосида ишлаб чиқилган тоғ туризми кластерларини ташкил этиш ва уларда туристик хизматларни йўлга қўйиш дастури “Чорвоқ” эркин туристик зонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 4 августдаги 02-16/3645-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур объектнинг тоғ кластерларини ўзига хослиги ва табиий географик хусусиятларини эътиборга олиб, табиий объектларга мавсумий рекреацион дам олиш ҳудудларини яратиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish