Баротов Жамшид Сайфуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Темир йўл транспортида етказиб бериш муддатини ҳисобга олган ҳолда юк ташишни ташкил қилиш технологиясини такомиллаштириш”, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1209.
Илмий раҳбар: Қобулов Жамшид Ренатович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/30.12.2019.Т.73.01.
Расмий оппонентлар: Арипов Назиржон Мукаррамович, техника фанлари доктори, профессор; Махкамов Нурмухаммад Янгибоевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспортида етказиб бериш муддатини ҳисобга олган ҳолда юк ташишни ташкил қилиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспортида юк ташиш технологиясини самарали ташкил этиш учун станцияларда вагонлар билан бажариладиган барча операциялар давомийлигини ҳисобга олиш асосида йўл давомида поездларни қайта ишлашга сарфланадиган технологик вақтларни аниқлаш усули такомиллаштирилган;
алгебрик тўлдирувчи ва минорлар усуллари асосида юкланган вагоннинг йўл давомида сарфлаган вақтларини тўғри аниқлаш учун юкларни етказиб бериш муддатини ҳисоблаш модели яратилган;
темир йўл транспортида юкларни етказиб бериш муддатини аниқлаш усулини такомиллаштириш учун унга таъсир этувчи барча омилларни ҳисобга олиш асосида вагонли жўнатмалар суткалик юриш вақтининг ташиш масофасига боғлиқлик математик модели ишлаб чиқилган;
юк ташиш тизимида вагонли жўнатмаларнинг суткалик босиб ўтган масофасини асослаш учун нормал тақсимот қонуни асосида юкларни етказиб бериш муддатини меъёрлаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл транспортида юкларни етказиб бериш муддатини ҳисобга олган ҳолда юк ташишни ташкил қилиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
йўл давомида поездларни қайта ишлашга сарфланадиган технологик вақтларни аниқлаш усули “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан темир йўл транспортида юк ташиш технологиясини самарали ташкил этиш учун жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 13 августдаги 01/2767-20-сон маълумотномаси). Натижада, темир йўл орқали юкларни етказиб беришда вагонларнинг туриб қолиш вақтларини камайтириш бўйича режалаштирилган тадбирларни ўз вақтида ва асосли тарзда ишлаб чиқиш имкони яратилган;
вагонли жўнатмалар суткалик юриш вақтининг ташиш масофасига боғлиқлик математик модели “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан темир йўл транспортида юкларни етказиб бериш муддатини аниқлаш учун жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 13 августдаги 01/2767-20-сон маълумотномаси). Натижада, темир йўл инфратузилмасининг техник жиҳозланганлигидан келиб чиққан ҳолда вагоннинг темир йўл станциясига етиб бориш вақтини етарли аниқлик даражасида башоратлаш имкони яратилган;
юкларни етказиб бериш муддатини ҳисоблаш модели ва уни меъёрлаш технологияси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан юк ташиш тизимида вагонли жўнатмаларнинг суткалик босиб ўтган масофасини асослаш учун жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 13 августдаги 01/2767-20-сон маълумотномаси). Натижада, темир йўл томонидан мижозларга юкларни кечиктириб етказиб бериш билан боғлиқ жарима тўлаш харажатларини камайтириш имкони яратилган.