Ташпулатов Дилшод Абдусалиховичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш агрегати ишчи элементларини такомиллаштириш асосида тозалаш самарадорлигини ошириш», 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т796.
Илмий раҳбар: Мадумаров Илхом Дедахонович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Маматов Алишер Зуннунович, техника фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Рустам Шенникович , техника фанлари доктори, к.и.х.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш технологиясини кўп қиррали полимер материалли колосник конструкциясини қўллаш асосида тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп қиррали полимер материалли колосниклар қўллашга асосланган пахтани йирик ифлосликлардан тозалашни такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган;
пахта хом ашёсини йирик ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини колосник қирралари сонига боғлиқлик қонунияти аниқланган;
тўлиқ омилли тажрибалар асосида кўп қиррали полимер материалли колосникнинг рационал параметрлари аниқланган;
пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш машинаси колосникли панжарасининг самарали конструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш агрегати ишчи элементларини такомиллаштириш орқали тозалаш самарадорлигини оширишга бўйича олинган илмий натижалар асосида:
яратилган кўп қиррали полимер материалли колосник “Пискент пахта тозалаш” АЖда жорий қилинган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2020 йил 15 августдаги 03-24/2102-сон маълумотномаси). Натижада, такомиллаштирилган машинанинг тозалаш самарадорлиги 6,2 фоизга ошишига эришилган;
иҳтирога олинган патент асосида пахтани йирик ифлосликлардан тозалашнинг такомиллаштирилган технологияси “Қорасув пахта тозалаш” АЖда тадбиқ қилинган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2020 йил 15 августдаги 03-24/2102-сон маълумотномаси). Натижада, УХК агрегатининг тозалаш самарадорлиги 10,5 фоизга ошириш имконини берган;
ихтиро патенти асосида “Пахта саноат илмий маркази” АЖ ҳузуридаги “Пахтажин КБ” масъулияти чекланган жамият билан муаллиф ўртасида лицензион шартнома имзоланган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2020 йил 15 августдаги 03-24/2102-сон маълумотномаси). Натижада, республикада фаолият юритаётган пахта тозалаш корхоналарини самарадорлиги юқори бўлган кўп қиррали полимер материалли колосник панжаларини кенг жорий этиш имкони яратилган.