Абдуазизов Набижон Азаматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Гидравлик тизимларини оптималлаштириш асосида карьер гидравлик экскаваторларининг самарадорлигини ошириш усулларини ишлаб чиқиш», 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/T221.
Илмий маслаҳатчи: Тошов Жавохир Буриевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.Т.98.01.
Расмий оппонентлар: Рахутин Максим Григорьевич, техника фанлари доктори, профессор; Столповских Иван Никитович, техника фанлари доктори, профессор; Хужаев Исматулла Кушаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гидравлик тизимларнинг ишчи суюқлигининг ифлосланишини камайтириш орқали турли климатик шароитларда юқори ишончлиликни таъминловчи карьер гидравлик экскаваторларининг самарадорлигини ошириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишчи суюқлик ифлосланишининг агрегат ишончлилиги ва мустаҳкамлигига, шунингдек гидравлик кон экскаваторларининг гидравликлашган тизимларига таъсири аниқланган;
гидравликлашган кон машиналарининг гидравлик суюқлигини тозалиги ифлосланиш ва рухсат этилган кўрсаткичларининг оптимал параметрлари ишлаб чиқилган;
гидравликлашган кон машиналарида гидравлик суюқликнинг ифлосланиши инфрақизил спектроскопик таҳлилининг ишончлилиги назарий жиҳатдан асосланган;
конструктив параметрларига қараб фильтрлаш самарадорлигини аниқлашга имкон берадиган ҳаво фильтридаги чангли ҳаво оқими ҳаракатининг математик модели ишлаб чиқилган;
зичлагични қўлланганда гидравлик цилиндр суюқлигининг хусусиятлари аниқланган ва унинг математик модели ишлаб чиқилган;
ҳаво фильтридаги чанг заррачаларини ўз ичига олган ҳаво оқимининг ҳаракати илмий асосланган ва карьер экскаваторининг гидравлик тизими гидробаки ҳаво фильтрининг ишлаб чиқилган конструкцияси самарадорлиги амалий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гидравликлашган экскаваторларнинг самарадорлигини уларнинг гидравлик тизимини оптималлаштириш орқали ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кон экскаваторларининг гидравлик тизими гидробаки учун ҳаво фильтрининг янги конструкцияси “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК Шимолий бошқармасининг Даугызтау конида жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” ДКнинг 2020 йил 1 июндаги 02-06-07/6105-сон маълумотномаси). Натижада, экскаватор гидравлик тизимининг эксплуатацион самарадорлигини 35–40%га ошириш ва иш самарадорлигини кучайтириш, гидравлик тизимлар узелларининг ишчи юзасини ейилиб кетишининг олди олиш имконини берган;
ишлатиб бўлинган мойларнинг синов намунасини тайёрлаш усули “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК Шимолий бошқармасининг Даугызтау конида жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” ДКнинг 2020 йил 1 июндаги 02-06-07/6105-сон маълумотномаси). Натижада, ишлатилган мойнинг экспрессностини ошириш ва таҳлил қилиш учун кимёвий реактивларнинг ҳаражатини ҳамда таҳлил қилинган материаллар миқдорини камайтириш имконини берган;
гидравлик экскаваторларнинг аксиал поршенли насос плунжерининг янги конструкцияси “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК Шимолий бошқармасининг Даугызтау конида жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” ДКнинг 2020 йил 1 июндаги 02-06-07/6105-сон маълумотномаси). Натижада, насос поршенларининг шикастланишини камайтириш, гидротехник насосларни таъмирлаш ишларини қисқартириш имконини берган.