Шамсиев Абдулла Якубджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суицидентларда кафт-бармоқ дерматоглифик белгиларини суд-тиббий баҳолаш мезонлари», 14.00.24– Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib579.
Илмий раҳбар: Рўзиев Шерзод Ибадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тибиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Хван Олег Иннокентьевич, тиббиёт фанлари доктори; Машарипов Азамат Сабирович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: осилишдан вафот этган инсонлар мурдаларининг кафт-бармоқ андозалари таҳлили асосида суицидга мойилликни дерматоглифик суд-тиббий баҳолаш мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
осилишдан вафот этган мурдаларда дерматоглифик текширувларда кафт юзаси ва бармоқлар дерматоглифик белгиларининг ўзига хослиги, ўз жонига қасд қилиш мавжудлиги ва ўлимдан кейинги комплекс ташхислашда фойдаланиш самарадорлиги асосланган;
аҳолининг турли қатламлари орасида дерматоглифик тадқиқотлар натижасида ўз жонига қасд қилишга мойилликда ишончли далил бўлган кафт юзаси ва бармоқларнинг дерматоглифик нақшларининг ўзига хослиги бошқа касалликлардан фарқли тасвири очиб берилган;
илк бор суд тиббиёти амалиётида ўз жонига қасд қилган мурдаларнинг қони ва склет мушаклари таркибида миоглобин миқдорининг меъёрий даражадан кескин ошишининг сифат кўрсаткичи аниқланган;
«ўз жонига қасд қилиш» феноменини баҳолашда психологик сўров натижалари, унинг ташхисоти учун асосий ишончли мезони ҳамда ўз жонига қасд қилишга мойилликни белгиловчи хос хусусиятлари асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суицидентларда кафт-бармоқ дерматоглифик белгиларини суд-тиббий баҳолаш мезонлари бўйича олинган натижалар асосида:
«Суицидал ҳолатларда дерматоглифик кўрсаткичлар асосида суд-тиббий баҳолаш мезонлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 21 февралдаги 8н-д/29-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома суицидентларда кафт-бармоқ дерматоглифик белгиларни баҳолашга қаратилган, қатор кўрсаткичларнинг суд тиббиёти амалиётида қўллаш имконини берган;
«Ўз жонига қасд қилишни эксперт ташҳисотида дерматоглифик белгиларни замонавий баҳолашни такомиллаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 21 февралдаги 8н-д/29-сон маълумотномаси) тасдиқланган. Мазкур тавсиянома суицидентларда кафт-бармоқ дерматоглифик белгиларни баҳолашга қаратилган қатор кўрсаткичларнинг суд тиббиёти амалиётида қўллаш имконини берган;
Суицидентларда кафт-бармоқ дерматоглифик белгиларини суд-тиббий баҳолаш имкониятлари бўйича тавсиялар ва таклифлар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий марказининг Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти филиалларининг иш фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 10 апрелдаги 8н-з/4-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши ҳар бир дерматоглифик белгиларнинг ўз жонига қасд қилиш натижасида вафот этган мурдаларнинг ва махсус рўйхатда турувчи гиёҳвандларнинг лаборатор белгилари билан ўзаро корреляцион алоқаларини таҳлил қилиш, эркак ва аёллар учун хос бўлган белгиларни ажратиб олиш орқали аниқланган дерматоглифик кўрсаткичларнинг жамланмаси, ўз жонига қасд қилишга мойилликнинг маркери сифатида қараш имконини бериши имкониятини яратганлиги билан изоҳланган.