Sayt test rejimida ishlamoqda

Маннонов Жаҳонгир Адашбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион ёндашув асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped738.
Илмий раҳбар: Қўйсинов Одил Алмуратович,  педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика унверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантиришнинг инновацион технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг методик компетентлиги таркибий тузилмаси таълим олувчининг ўқув фаолияти жараёнидаги (“ҳамкор”, “тажриба ўтказувчи”, “конструтор-яратувчи”, “фасилатор”, “инноватор”) ҳамда педагогнинг таълим-тарбиявий фаолият жараёнидаги (ўқув жараёнини лойиҳалаш, таълим натижаларини квалиметрик таҳлил эта олиш, баҳолаш) функцияларининг ўзаро боғлиқлигига асосланиб оптималлаштирилган;
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш технологияси “Таълим резонанси” инновацион ёндашувига асосланган  “Brainstorming”, “Describe”, “Upgrade”, “SWOT- таҳлил жадвали” ва “Kaizen принципи” методларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
таълим резонанси босқичларини (тайёрлов босқичи, асосий босқич, критик нуқта, хулосалаш, компетентлик) белгилаш асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантиришнинг фаолиятли моделини амалиётга жорий этиш алгоритми аниқланган;
бўлажак касб таълими ўқитувчилари методик компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминот мазмуни таълим олувчининг интеллектуал имкониятларини ҳисобга олувчи ҳамда репродуктив, продуктив,  қисман изланувчи ва креативлик даражаларини аниқловчи ижодкорлик характеридаги топшириқлар, ностандарт муаммоли топшириқлар ва мустақил иш топшириқларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Инновацион ёндашув асосида бўлажак касб таълими ўқитувчилари методик компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг методик компетентлиги таркибий тузилмасини оптималлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар тажриба-синов майдонларидаги 5111000–Касб таълими ва (5310600-Ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (автомобил транспорти))  бакалавриат йўналишлари малака талаблари ҳамда “Касб таълими методикаси” фани мазмунини такомиллаштиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 89-03-804-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар талабаларнинг методик компетентлигини ривожлантиришга ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ИТД-1-148 «Касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантириш технологияси» мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишга хизмат қилган;
касбий таълим жараёнида назарий ва амалий машғулотларни ўтказишда “Таълим резонанси” инновацион ёндашувига асосланган методларини қўллаш ва бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантиришнинг фаолиятли моделини амалиётга жорий этишга оид таклиф ва тавсиялар “Касб таълими методикаси” ўқув предмети дидактик таъминоти мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 89-03-804-сон маълумотномаси). Мазкур таъминот бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг методик касбий салоҳияти ва компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак касб таълими ўқитувчиларини методик компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминот мазмунини ижодкорлик характеридаги топшириқлар, ностандарт муаммоли топшириқлар ва мустақил иш топшириқларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар 5111000–Касб таълими (5310600-Ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (автомобил транспорти)) бакалавриат йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашнинг методик таъминотини такомиллаштиришда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 89-03-804-сон маълумотномаси). Мазкур илмий ишланмалар касб таълими йўналишлари талабаларининг мустақил таълимини ҳамда методик тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish