Sayt test rejimida ishlamoqda

Асатуллоев Иномжон Абобакир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрих Фромм фалсафий антропологиясида қалб концепцияси», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Fal198.
Илмий раҳбар: Рузматова Гулноз Мирахраровна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12. 2019. F.01.05.
Расмий оппонентлар: Каримов Бахтиёр Рахмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Агзамходжаева Саида Собитхановна, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Эрих Фромм фалсафий антропологиясида инсон қалбининг моҳияти ва унинг ўзгарувчанлигига таъсир этувчи омилларни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон қалбидаги тажовузкорлик, бузғунчилик, зўравонлик майллари ҳамда садизм, мазохизм ва некрофилиянинг жамият тараққиёти ва шахс маънавий камолотига салбий таъсири очиб берилган;
ижтимоий муносабатларда мустақиллик, тенглик, ўзаро ишонч, танқидий ёндашувнинг мавжудлиги шахс озодлигининг хусусиятлари эканлиги  асосланган; 
ҳақиқий муҳаббат - ёлғизлик, иродасизлик ва ижтимоий бегоналашувни бартараф этиш омили эканлиги тизимлилик тамойили асосида далилланган; 
жамиятда ижодий фаоллик ва биродарлик муҳаббатини шакллантириш ахлоқий инқирозни  бартараф этиш омили эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Эрих Фромм фалсафий антропологиясида қалб концепциясининг амалий аҳамияти бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
инсон қалбидаги тажовузкорлик, бузғунчилик, зўравонлик майллари ҳамда садизм, мазохизм ва некрофилиянинг жамият тараққиёти ва шахс маънавий камолотига салбий таъсири очиб берилганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва Технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган А-1-099 рақамли 2015-2017 йилдаги «Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти» мавзусидаги лойиҳа доирасида чоп этилган «Баркамол инсонни тарбиялаш – давр талаби» номли ўқув-услубий кўрсатманинг «Маънавий янгиланишлар ва уларнинг замонавий баркамол инсон тарбиясига таъсири» номли 3-бобини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 ноябрдаги 89-03-4241 сон маълумотномаси). Натижалар  ёшлар маънавий камолотига ва замонавий баркамол инсон тарбиясини шакллантиришга хизмат қилган;
ижтимоий муносабатларда мустақиллик, тенглик, ўзаро ишонч, танқидий ёндашувнинг мавжудлиги шахс озодлигининг хусусиятлари эканлигига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан 2019 йил 8 ноябрдаги «Ёшлар билан ишлашнинг долзарб масалалари»га бағишланган учрашув доирасида ёшлар маънавиятини юксалтиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича Комиссиянинг 2019 йил 18 ноябрдаги 20/01-39-сон далолатномаси). Натижалар Эрих Фромм қарашлари асосида ёшларга хос эркинлик, озодлик, тенглик истагини тушунишга, унга янгича ёндашувни ишлаб чиқишда ўз ифодасини топган;
ҳақиқий муҳаббат - ёлғизлик, иродасизлик ва ижтимоий бегоналашувни бартараф этиш омили эканлиги очиб берилганлигига оид хулосаларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши Ижроия қўмитасининг 2018 йил 3 январдаги «Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадолиги ва 2018 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида»ги 01-03/20 сонли қарори ижросини таъминлашда, Ўзбекисон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши Ижроия қўмитасининг 2018 йил 3 январдаги 01-03/18 сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан 2018 йил учун мўлжалланган йиллик режа»нинг 39-банди ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 22 ноябрдаги 04-13/5284-сон далолатномаси). Натижалар ёшларда зўравонлик, бузғунчилик майлларини кучайиши, нафратга асосланган жиноятчилик, экстемистик ва террористик дунёқарашни шаклланишини олдини олишга хизмат қилган;
жамиятда ижодий фаоллик ва биродарлик муҳаббатини шакллантириш ахлоқий инқирозни  бартараф этиш омили эканлигига оид хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сонли «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарорига асосан ўтказилган «Маънавият фестивали» тадбирларда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 15 ноябрдаги 02-09/1546-сон далолатномаси). Олинган натижалар  маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига ва жамиятда жиноятчилик, зўравонлик ва бузғунчилик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олишга хизмат қилиши илмий асосланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish