Хужамбердиев Шерзод Мусурмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Қизилқум экстракцион фосфор кислотаси асосида натрий полифосфатлар олиш технологиясини яратиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т869.
Илмий раҳбар: Мирзакулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Сейтназаров Атаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори; Нурмуродов Тулкин Исамуродович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум фосфоритлари асосидаги ЭФК ва тозаланган моноаммонийфосфатдан юқори тозаликдаги натрий пирофосфат ва триполифосфат олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
натрий карбонат, барий карбонат ва газсимон аммиакнинг ёрдами билан ёнаки аралашмалардан мононатрийфосфат эритмаларини кальций, оғир оксидлар, фтор, сульфат ва магнийни тўлиқ йўқотишга эришиш орқали чуқур тозалаш мумкинлиги асосланган;
ЭФК ва моноаммонийфосфатнинг тозаланган эритмаларидан натрий пирофосфат ва триполифосфат олиш жараёнининг мақбул технологик параметрлари ва технологик режим меъёрлари аниқланган;
натрий ва аммоний фосфат эритмаларини буғлатиш, қуритиш ва куйдириш орқали натрий пирофосфат ва триполифосфатнинг унумдорлиги ва тозалигини ошиши исботланган;
тозаланган натрий фосфатлар ва моноаммонийфосфатни қайта ишлаш орқали натрий пирофосфат ва триполифосфат олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ЭФК ва тозаланган моноаммонийфосфат эритмаларини техник натрий полифосфатларга қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ЭФК ва тозаланган моноаммонийфосфат эритмасини натрий триполифосфатга қайта ишлаш технологияси «Ammofos-Maxam» АЖнинг истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Ammofos-Maxam» АЖнинг 2020 йил 14 майдаги 830/С-сон маълумотномаси). Натижада, халқ хўжалиги учун ювувчи восита сифатида ишлатиладиган, таркибида 99,5% кам бўлмаган натрий триполифосфат олиш имконини берган;
тозаланган натрий ва натрий-аммоний фосфатларнинг тозаланган эритмалари ёрдамида юқори тозаликдаги натрий триполифосфат олиш технологияси «Ammofos-Maxam» АЖнинг истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Ammofos-Maxam» АЖнинг 2020 йил 14 майдаги 830/С-сон маълумотномаси). Натижада, моноаммонийфосфатнинг тозаланган эритмаларидан юқори тозаликдаги натрий триполифосфат олиш имконини берган.