Бобохўжаев Бахтиёр Назирхўжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида маҳсулотлар ассортиментининг маркетинг бошқарувини такомиллаштириш», 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Iqt52.
Илмий раҳбар: Болтабаев Махмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бекмурадов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Отажонов Шухрат Ибрайимжонович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳсулотлар ассортименти бўйича маркетинг бошқаруви жараёнига тизимли ёндашишни ривожлантириш ва уни амалга оширишнинг амалий инструментларини шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
товарлар ассортиментини бошқариш стратегик вариантларини танлаш стратегик мақсад асосида «сотувлар таҳлили» ёки «рентабеллик таҳлили» матрицасига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
маҳсулотлар ассортиментини маркетинг бошқаруви механизми «товар сотиб олиш», «товар захиралари ҳаракати», «товарларни сотиш» моделларини ўзаро мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
тадбиркорлик субъектиларида маҳсулотлар ассортименти маркетинги самарадорлигини ошириш юзасидан маҳсулотни режалаштириш, ривожлантириш ва савдони қўллаб-қувватлаш тузилмасини ташкил этиш асосланган;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида маҳсулот захираларининг маркетинг бошқаруви тизими ABC ҳамда XYZ категориялари бўйича таснифлашга асосланган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида маҳсулотлар ассортиментининг маркетинг бошқарувини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
товарлар ассортиментини бошқаришнинг стратегик вариантларини танлашда «сотувлар таҳлили» ва «рентабеллик таҳлили» матрицаларидан уйғун ҳолда фойдаланиш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимида, жумладан «WILLING TEXTILE», «BEST TEXTILE GROUP» ва «OSBORN TEXTILE» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2020 йил 9 июндаги 01/18-1487-сон маълумотномаси). Таклифларнинг фаолиятда қўлланилиши натижасида сотув ҳажми «WILLING TEXTILE» МЧЖда 12,5%га, «BEST TEXTILE GROUP» МЧЖда 11,6%га ва «OSBORN TEXTILE» МЧЖда 18,7%га ошган;
«товар сотиб олиш», «товар захиралари ҳаракати», «товарларни сотиш» моделлари асосида тизимли ва жараёнли ёндашувларни уйғунлаштириш бўйича таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимида, жумладан, «WILLING TEXTILE», «BEST TEXTILE GROUP» ва «OSBORN TEXTILE» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2020 йил 9 июндаги 01/18-1487-сон маълумотномаси). Таклифларнинг фаолиятда қўлланилиши натижасида сотув рентабиллиги «WILLING TEXTILE» МЧЖда 14,6% га, «BEST TEXTILE GROUP» МЧЖда 15,1% га ва «OSBORN TEXTILE» МЧЖда 16,2 %га ошган;
тадбиркорлик субъектларида маҳсулотлар ассортименти бўйича маркетинг бошқаруви тизими талабни бошқаришни тавсифловчи маҳсулотни режалаштириш, маҳсулотни яратиш, маҳсулотни ривожлантириш ва савдони қўллаб-қувватлаш бўлимлари ташкил этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2020 йил 9 июндаги 01/18-1487-сон маълумотномаси). Таклифларнинг фаолиятда қўлланилиши натижасида бошқарув харажатлари «WILLING TEXTILE» МЧЖда 7,2% га, «BEST TEXTILE GROUP» МЧЖда 7,2% га ва «OSBORN TEXTILE» МЧЖда 8,3%га камайган;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида маҳсулот захираларининг маркетинг бошқаруви тизими ABC ҳамда XYZ категориялари бўйича таснифлашга асосланган таҳлил усулларини қўллаш бўйича таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимида, жумладан, «WILLING TEXTILE», «BEST TEXTILE GROUP» ва «OSBORN TEXTILE» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2020 йил 9 июндаги 01/18-1487-сон маълумотномаси). Таклифларнинг фаолиятда қўлланилиши натижасида захира миқдори «WILLING TEXTILE» МЧЖда 9,2% га, «BEST TEXTILE GROUP» МЧЖда 7.0% га ва «OSBORN TEXTILE» МЧЖда 10,1%га камайган.