Юлдашов Бахтиёржон Абдуганиевичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нотруғун стенокардияли беморлар тож артерияларини турли хил имплантлар билан стентлашнинг самарадорлиги», 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib750.
Илмий маслаҳатчи: Юлдошев Набижон Пиримович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий – амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий – амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Тулабоева Гавхар Миракабаровна, тиббиёт фанлари доктори; Роберт Гил Джулиан, профессор (Польша).
Етакчи ташкилот: В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нотурғун стенокардияли беморларнинг коронар артерияларни турли хилдаги имплантлар билан стентлашнинг клиник-гемодинамик ва ангиографик самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор нотурғун стенокардиянинг турли клиник шаклларида ангиографик суратнинг рентген-морфологик хусусиятлари аниқланган;
нотурғун стенокардияни клиник кечиши, зарарланган коронар томирлар ангиографик сурати ва юрак ичи гемодинамикаси кўрсаткичлари орасидаги ўзаро боғлиқлик исботланган;
нотурғун стенокардияни турли клиник шаклларида коронар томирларни стентлашдан кейин яқин ва узоқ муддатларда бу усулнинг клиник самарадорлиги исботланган;
нотургун стенокардия билан огриган беморларда турли хил стентларни дифференциал қўллашга каратилган ендошув ҳамрох касалликларни инобатга олган ҳолда қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нотруғун стенокардияли беморлар тож артерияларини турли хил имплантлар билан стентлашнинг самарадорлиги бўйича олиб борилган илмий изланишлар асосида:
"Нотурғун стенокардиянинг турли шаклларида интервенцион аралашув усулини танлаш алгоритми" номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 июлдаги 8н-з/92-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга киритилиши турли шаклдаги НС да имплантация қилинган ҳар хил турдаги имплантларни ўрнатишда танланган шахсий тактикани аниқлаш, бу эса ушбу патологияси бўлган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш, касалликнинг кечиши ва прогнозини яхшилаш, асосий юрак қон-томир асоратлари ва қайта касалхонага ётқизиш ҳолатларини камайтириш имконини берган.
Турли хил имплантлар билан коронар артерияларни стентлаш самарадорлигини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётга, жумладан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий – амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 июлдаги 8н-з/92-сон маълумотномаси). Натижада салбий клиник ва ангиографик прогнозларни эрта аниқлашга, НС билан оғриган беморларда эндоваскуляр усулларни оптималлаштиришга ва касалликнинг кечишини, ҳаёт сифати ва прогнозини яхшилашга, асоратларнинг 1,3 мартага, касалхонага ётқизиш сонини 2,1 мартага ва даволаниш давомийлигини 2 баробар яхшилашга имкон берган.