Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойматов Исмоилжон Маматқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бентонит ва кўмир асосида модификацияланган адсорбентлар олиш ва уларнинг сорбция хусусиятларини ўрганиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/К.283.
Илмий раҳбарлар: Эшметов Иззат Дусимбатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Рахматкариева Фируза Гайратовна, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: : назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Навбаҳор ишқорий бентонитини фаолланган кўмир билан модификациялаш орқали юқори самарадор угле-минерал адсорбентлар олиш ва уларнинг сорбцион хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Навбаҳор ишқорий бентонитини сув буғи ёрдамида фаоллантириб олинган кўмир адсорбентлар билан модификациялаш натижасида угле-минерал адсорбентлар олишнинг мақбул шароитлари аниқланган; 
олинган адсорбентларда турли хоссаларга эга бўлган адсорбтивлар, яъни органик бирикмалар (бензол, толуол, пиридин) ва сув буғларига нисбатан адсорбцион хоссалари аниқланган;
угле-минерал адсорбентларда қутбсиз ва кутбли молекулалар адсорбция изотермаларидан Ангрен қўнғир кўмири асосида олинган намуналарда қутбсиз (бензол ва толуол) ва қутбли (пиридин) молекулалар адсорбция қиймати мос равишда: АнУМС-4> АнУМС-3> АнУМС-2> АнУМС-1 ва АнУМС-4> АнУМС-1> АнУМС-2> АнУМС-3 тартибида; чинор дарахти асосида олинган намуналарда: ЧДКУМС-4> ЧДКУМС-3> ЧДКУМС-2> ЧДКУМС-1 ва ЧДКУМС-4> ЧДКУМС-1> ЧДКУМС-2> ЧДКУМС-3 тартибида камайиб бориши аниқланган;
микроғоваклар ҳажмий тўйиниш назарияси тенгламалари ёрдамида олинган угле-минералли сорбентларнинг адсорбцион изотермалари асосида структур-сорбцион ҳамда ғоваклар ҳажми кўрсаткичларини тавсифлаш билан уларнинг микроғовакли тузилишга эга эканлиги исботланган;
угле-минерал адсорбентлар ёрдамида саноат оқава сувларини органик ва ноорганик қўшимча моддалардан комплекс тозалашнинг мақбул шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бентонит ва кўмир асосида модификацияланган адсорбентлар олиш ва уларнинг сорбция хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оқава сувлар таркибидаги органик қўшимчалардан угле-минерал адсорбентлар ёрдамида тозалаш усули Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корxоналари уюшмасининг истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корxоналари уюшмасининг 2020 йил 02 июлдаги ОЗ/3-797-сонли маълумотномаси). Натижада оқава сувни таркибидаги нефть маҳсулотлардан тозалаш имконини берган;
оқова сувларни таркибидаги кислота ионларидан угле-минерал адсорбентлар ёрдамида тозалаш усули Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корxоналари уюшмасининг истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корxоналари уюшмасининг 2020 йил 02 июлдаги ОЗ/3-797-сонли маълумотномаси). Натижада оқова сувлар таркибидаги кислота анионларини 80% ва органик бирикмаларни 97% гача тозалаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish