Sayt test rejimida ishlamoqda

Гуламов Абдулазиз Абдуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Темир йўл компаниясининг асосий капиталини иқтисодий жиҳатдан баҳолаш методологиясини такомиллаштириш (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мисолида)», 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/Iqt97.
Илмий маслаҳатчи: Касимова Мағфират Собировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSс.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Искандеров Иброҳимжон Искандерович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори; Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент автомобиль йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.
Диссертация йўналиши: наза рий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида темир йўл транспорти корхоналарининг асосий капиталини иқтисодий нуқтаи назардан баҳолашда методологик ёндашувларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспортида асосий капитални қайта тиклашни шакллантириш қайта тиклашга таъсир этувчи «амортизация сиғими», «юк ва йўловчилар айланмаси», «захирадаги ва консервациядаги носоз техника улуши» каби кўрсаткичлар чегаравий қийматларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
инфляция, транспорт хизматларига эҳтиёжнинг беқарорлиги шароитида ўрта ва узоқ муддатли истиқболда объектнинг оптимал хизмат муддатига амортизацион ёндашув инвестицияни асосий капиталнинг ҳар бир турига йўналтириш ва тезлаштирилган амортизацияни мақсадли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
вагонларни қайта тиклаш жараёни реинжиниринги ҳамда ахборот технологиялари таъминоти мутаносиблигини таъминлаш асосида хизмат кўрсатиш инфратузилмасининг мақсадли контроллинг тизими такомиллаштирилган;
киритилаётган инвестицияларни баҳолаш, асосий фондларни янгилаш, тиклаш коэффициентларининг ўзгаришини олдиндан прогнозлаш ва эскириш даражасини камайтириш бефарқлик чизиғини қуриш асосида такомиллаштирилган;
асосий капиталдан самарали фойдаланишга қаратилган темир йўл транспортини 2025 йилгача мўлжалланган стратегик ривожлантириш прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл компаниясининг асосий капиталини иқтисодий жиҳатдан баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл транспортида асосий капитални қайта тиклашни шакллантириш қайта тиклашга таъсир этувчи «амортизация сиғими», «юк ва йўловчилар айланмаси», «захирадаги ва консервациядаги носоз техника улуши» каби кўрсаткичлар чегаравий қийматлари «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида ҳамда «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамиятида амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2019 йил 11 ноябрдаги 01/6309-19-сон маълумотномаси). Натижада 2014 йилда жамият ишлаб чиқариш ресурслари самарадорлиги динамикасини 13,1 дан 2018 йилда 41,2 сўм/келтирилган тонна-километр даражасигача ошириш имконини берган;
узоқ ва ўрта муддатли истиқболда инвестицияни асосий капиталнинг ҳар бир турига йўналтириш ва тезлаштирилган амортизацияни мақсадли қўллаш бўйича таклифидан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2019 йил бизнес режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2019 йил 11 ноябрдаги 01/6309-19-сон маълумотномаси). Натижада асосий капиталнинг ҳар бир турига йўналтириладиган зарур инвестициялар ҳажмини инобатга олувчи чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
вагонларни қайта тиклаш жараёни реинжиниринги ҳамда ахборот технологиялари таъминоти мутаносиблигини таъминлаш асосида хизмат кўрсатиш инфратузилмасининг мақсадли контроллинг тизими «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2019 йил бизнес режасида қўлланилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2019 йил 11 ноябрдаги 01/6309-19-сон маълумотномаси). Натижада бошқарув тизимидаги барча бўғинларни асосий капитал тўғрисида оператив ва илмий асосланган маълумотларни олиш ҳамда қарор қабул қилиш ҳолатини мунтазам мониторинг қилиш имконини берган;
киритилаётган инвестицияларни баҳолаш, асосий фондларни янгилаш, тиклаш коэффициентларининг ўзгаришини олдиндан прогнозлаш ва эскириш даражасини камайтириш бефарқлик чизиғини қуриш «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамияти томонидан қайта тиклаш ва эскириш коэффициентларини прогноз қилиш орқали амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2019 йил 11 ноябрдаги 01/6309-19-сон маълумотномаси). Натижада асосий капиталнинг машина ва ускуналар қисмига киритилаётган фондлар миқдори 14,2 млрд. сўмни ҳамда ҳисобдан чиқариладиган фондлар миқдори 7,764 млрд. сўмни ташкил этса, эскириш кoэффициeнти 0,9-1,1 фоизга кaмaйишини аниқлаш имконини берган;
асосий капиталдан самарали фойдаланишга қаратилган темир йўл транспортини 2025 йилгача мўлжалланган стратегик ривожлантириш прогноз параметрлари таклиф «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти фаолиятида фойдаланилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2019 йил 11 ноябрдаги 01/6309-19-сон маълумотномаси). Натижада жамиятнинг 1 минг келт. т-км га шу каби 1 минг сўмга ортиши билан асосий фондлари янгиланиш суръатлари мос равишда, 0,176%, 1,009%, 6,860% ва 0,326% га ошган;
кўп омилли кумулятив унумдорлик тизими темир йўл транспорти коммуникациялар фаолиятини тавсифловчи молиявий, иқтисодий, техник, маркетинг ва ташкилий мезонларнинг ўзаро тизимли таъсирини баҳолаш «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Молия бошқармасининг Ҳисоботларни умумлаштириш ва методология бўлимида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ асосий воситаларни қайта тиклашда таваккалчиликни бошқариш сиёсатининг янги таҳририни ишлаб чиқишга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2019 йил 11 ноябрдаги 01/6309-19-сон маълумотномаси). Натижада қайта тикланиш имкониятларини аниқлаш ҳамда акциядорлик жамиятининг ташқи «чақириқларини» мунтазам мониторингини юритиш иш унумини 25 % ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish