Турсунмахатов Кахрамон Ирисбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Перифериал ядровий зарядланган зарраларни узатиш реакциясининг асимптотик назарияси ва унинг ядровий астрофизикада қўлланилиши», 01.04.08 – Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/FM473.
Илмий раҳбар: Ярмухамедов Рахим, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Муминов Толиб Мусаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Санетуллаев Алишер Есбосынович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қуйи энергияларда асосий узатиш механизмида уч заррали кулон динамикасини тўғри ҳисобга олган бинар перифериал ядровий зарядланган зарраларни узатиш реакцияларининг асимптотик назариясини ишлаб чиқиш, енгил ядролардан протон ва α-зарранинг виртуал бўлиниши учун конкрет АНК нинг «экспериментал» қийматларини топиш ва уларнинг ўта қуйи энергияларда мос ядровий-астрофизик радиацион қамраб олиш реакцияларининг астрофизик S факторини ҳисоблаш учун қўлланилишидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
перифериал ядровий зарядланган (a) заррани узатиш A(x,y)B реакциясининг ўтиш механизмида уч заррали кулон динамикаси тўғри ҳисобга олинган асимптотик назария ишлаб чиқилган (x=y+a ва B=A+a);
перифериал 9Be(10B,9Be)10B ва 11B(12C,11B)12C реакция амплитудаларининг парциал тўлқиннинг катта ( ) қийматларида перифериал парциал амплитудаларида уч заррали кулон динамикасининг таъсири баҳоланган ва 9Be+p→10B(осн), 9Be+p→10B(0.718 МэВ), 9Be+p→10B(1.740 МэВ), 9Be+p→10B (2.154 МэВ), 11B+p→12C(асо.) учун асимптотик нормировка коэффициентларининг «экспериментал» қийматлари ва уларнинг хатоликлари олинган;
d+p→3He, 16O+p→17F(асо.), 16O+p→17F(0.495 МэВ), d+α→6Li ва 14N+p→15O(6.793 МэВ) учун АНК нинг «экспериментал» қийматлари ва уларнинг хатоликлари аниқланган;
радиацион қамраб олиш d(p,γ)3He, 16O(p,γ)17F(осн), 16O(p,γ)17F(0.495 МэВ), d(α,γ)6Li, 9Be(p,γ)10B ва 14N(p,γ)15O(6.793 МэВ) реакцияларнинг 0≤Е≤25 кэВ энергиялардаги астрофизик S факторларининг қийматлари ва уларнинг хатоликлари олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қуйи энергияларда бинар перифериал ядровий зарядланган зарраларни узатиш реакциясининг асимптотик назариясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган перифериал ядровий зарядланган зарраларни узатиш реакциясининг ишлаб чиқилган асимптотик назарияси ва у асосида 9Be+p→10B(асо.) учун АНК қийматларининг олинган натижалари Варшава университетининг оғир ионлар лабораториясида «Енгил ядролар учун асимптотик нормировка коэффициентларини аниқлаш» мавзусида халқаро ҳамкорлик лойиҳаси доирасида перифериал ядровий протон узатиш реакциясининг дифференциал кесимини таҳлил қилиш учун фойдаланилган (Варшава университетининг 2020 йил 3 майдаги хати, Польша). Илмий натижаларнинг қўлланилиши 41.3 МэВ энергияда ўлчанган протон узатиш реакцияси 12С(10B,9Be)13N нинг дифференциал кесимини таҳлил қилишдан 12С+p→13N учун АНК қийматини топиш имконини берган;
радиацион қамраб олиш d(p,γ)3He ва 16O(p,γ)17F реакцияларининг экспериментал маьлумотларини модификацияланган икки заррали потенциал методида (МИЗПМ) таҳлил қилиш натижасида олинган хулосалар хорижий тадқиқотчилар томонидан радиацион қамраб олиш реакциясини таҳлил қилиш ва ўрганишда фойдаланилган (хорижий илмий журналдаги ҳаволалар: Physical Review C, 100, 054307, 2019; Nuclear Physics A, 941, 335-363, 2015; Nuclear Physics A 909, 20-35, 2013; Nuclear Physics A, 848, 1-74, 2010; Chinese Physics C Vol.37,No.4, 044102, 2013). Илмий натижаларнинг қўлланилиши массив юлдузлар ва қуёшда содир бўладиган d(p,γ)3He ва 16O(p,γ)17F реакция тезликларини аниқлаш бўйича маълумотлар базасини тўлдириш имконини берган;
радиацион қамраб олиш 14N(p,γ)15O(6.793 МэВ) реакциясининг экспериментал маълумотларини МИЗПМ да таҳлил қилиш натижасида олинган хулосалар хорижий тадқиқотчилар томонидан радиацион қамраб олиш реакцияларини таҳлил қилиш ва ўрганишда фойдаланилган (хорижий илмий журналдаги ҳаволалар: Physical Review C, 94, 025803, 2016; The Astrophysical Journal, 761:10 2012; Russian Physics Journal, Vol.61, No. 9, 2019; Russian Physics Journal, Vol.62, No. 1, 2019; Russian Physics Journal, Vol.61, No. 11, 2019; Russian Physics Journal, Vol.61, No. 5, 2018; Russian Physics Journal, Vol.61, No.7,2018). Илмий натижаларнинг қўлланилиши массив юлдузлар ва қуёшда содир бўладиган реакция 14N(p,γ)15O(6.792 МэВ) тезлигини аниқлаш бўйича маьлумотлар базасини тўлдириш имконини берган.