Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанова Гўзалхон Саидаббасовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлашда педагогик ташхис методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (табиий фанлар) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped512.
Илмий раҳбар: Магрупов Абдулла Махмудович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: И.М. Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: И.М. Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.Т/Ped.99.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Фарход Маҳкамович, техника фанлари доктори, профессор; Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлашда педагогик ташхис методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлашда педагогик ташхис методикаси индивидуал ва дифференциацияланган таълим технологияларининг (ижодий, ҳиссий-рағбатловчи, вариатив таълимий вазифалар) интеграл хусусиятларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлаш технологияси «Рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида ташхиснинг амалий асослари» махсус курсини жорий қилиш йўли билан такомиллаштирилган;  
нефть-газ тармоғи учун мутахассисларни самарали тайёрлаш компонентлари босқичли ва мақсадли диагностик ёндашув, рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида ўқитиш воситалари, методлари ва шакллари асосида аниқланган; 
талабаларнинг нефть ва газ конларидаги ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилишда рақамли технологияларга устувор аҳамият қаратилган ҳолда методик тавсиялар ишлаб чиқилган. 
Тадқиқотнинг амалий натижалари:
республика нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлаш ҳолати таҳлил қилинган, рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида ОТМ битирувчилари учун зарур диагностик, тадқиқотчилик ва бошқарув компетенциялари аниқланган; 
нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлашда педагогик ташхис методикаси такомиллаштирилган;
«Андижоннефтгаз» АЖ тасарруфидаги «Рақамли кон» тажриба лойиҳасини амалга ошираётган нефть ва газ конларида талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилиш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
«Рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида ташхиснинг амалий асослари» махсус курси дастури ва ўқув-методик таъминоти ишлаб чиқилган ва жорий қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлашда педагогик ташхис методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
такомиллаштирилган рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлашда педагогик ташхис методикасидан  «Ўзбекистон Республикаси нефть-газ тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июндаги № 89-03-2091-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклифлар 21.03.01 - «Нефть-газ иши» таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар ва мутахассислар тайёрлашга малакавий талаблар ва ўқув дастурларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг «Рақамли кон» тажриба лойиҳасини амалга ошираётган корхоналарида талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилиш бўйича илмий-методик тавсиялар «Ўзбекистон Республикаси нефть-газ тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси» мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июндаги  89-03-2091-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар 21.03.01 - «Нефть-газ иши» таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг  «Андижоннефтгаз» АЖ тасарруфидаги «Рақамли кон» тажриба лойиҳасини амалга ошираётган «Андижон» ва «Худжаобод-Бўстон» конларида ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижаларидан «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси»ни жорий қилиш бўйича илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июндаги  89-03-2091-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур  технология компонентлари республика ОТМ ларида нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлашни такомиллаштиришга хизмат қилган;  
ишлаб чиқилган «Рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида ташхиснинг амалий асослари» махсус курси дастури ва ўқув-методик таъминоти республика ОТМлари 21.03.01 - «Нефть-газ иши» таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган талаба-бакалаврлар ва мутахассислар учун факультатив курс шаклида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июндаги  89-03-2091-сон маълумотномаси). Мазкур ишланмалар нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлаш жараёни, ўқув-методик таъминоти, ўқув дастурлари ва бакалавриат ва магистратура битирувчиларига малакавий талабларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish