Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуманиязова Насиба Сатимбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибада иккиламчи иммун танқислигида янги яллиғланишга қарши ўсимликлар йиғмаларини иммуномодуляция хусусиятларини ўрганиш», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib710.
Илмий раҳбар: Разикова Илмира Садуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилганмуассасаноми: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Суяров Акрам Амиркулович, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедова Халида Юлдашевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада иккиламчи иммун танқислигида  янги яллиғланишга қарши ўсимликлар йиғмаларини иммуномодуляция хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор меъёрда ва иккиламчи иммунтанқисликнинг бешта моделида (нурланиш касаллиги, гемолитик анемия, ўткир токсик гепатит, имураниндуцирланган иммунтанқислик, иммобилланган стресс) янги яллиғланишга қарши ўсимлик йиғмалари ва экстрактлари («филипил» ва «трибулипил») in vivo ва in vitro  тизимида иммун тизимидаги ўзгаришларни  коррегирлаш  хусусияти аниқланган;
илк бор «филипил» ва «трибулипил» ўсимлик дамлама ва экстрактлари, хамда узунбаргли кипрей дамламаси сичқоннинг периферик қонида қўй эритроцитларига антитаналар титрини ошириш хусусиятига эга эканлиги исботланган; 
хар хил этиологияли иккиламчи иммунтанқислик холатида янги яллиғланишга қарши ўсимлик йиғмалари ва экстрактлари марказий (тимус, суяк кўмиги) ва периферик (талоқ, лимфа тугунлар) иммунитет аъзолари ҳужайралари хамда қон ҳужайраларининг (эритроцитлар, лейкоцитлар)  умумий миқдорини мутаносиб равишда тиклаши аниқланган;
доривор ўсимликлар йиғмаси экстрактлари ва дамламалари интакт ва иммунтанқислиги мавжуд тажрибадаги хайвонларнинг иммунологик ва гемотологик кўрсаткичларининг ўзаро корреляцион боғлиқлигини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тажрибада иккиламчи иммунтанқислигида янги яллиғланишга қарши ўсимликлар йиғмаларини иммуномодуляция хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Филипил и трибулипил иммуномодуллаш хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш» номли услубий тавсияномаси  тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19  июндаги 8н-д/144-сон маълумотномаси).Мазкур услубий тавсиянома янги яллиғланишга қарши ўсимликлар йиғмалари иккиламчи иммунтанқислик жараёнларида иммун тизим холатини  иммуномодуляция қилиш учун хизмат қилган;
маҳаллий хомашёдан олинган янги яллиғланишга қарши ўсимликлар йиғмаларининг иммуномодуляция хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Тошкент тиббиёт академиясининг илмий-тадқиқот лабораторияси ва Тошкент фармацевтика институтининг дори воситалари синтези ва фармакотоксикологик тадқиқотлар  лабораторияси фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги 8н-з/76-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар маҳаллий хом-ашёдан олинган, иммуномодулловчи фаолликка эга бўлган ўсимлик дори воситаларини ишлаб чиқаришга асос бўлади.  Иккиламчи иммунтанқислик жараёнларида нурланиш касаллиги, гемолитик анемия, ўткир токсик гепатит, имураниндуцирланган иммунтанқислик ва иммобилланган стрессда иммунологик ва гематологик кўрсаткичлар ҳолатини меъёрлашга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish