Sayt test rejimida ishlamoqda

Дармонов Дилмурод Ёқубжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган ўтлоқи саз тупроқлари ва буғдой хоссаларининг минераллашган сувлар билан суғориш таъсирида ўзгариши», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/B420. 
Илмий раҳбар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.05.03.
Расмий оппонентлар: Курвантаев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Уразбаев Исматулла Умматович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг хосса-хусусиятлари, экомелиоратив ҳолати ва унумдорлигини, буғдой ҳосилдорлигини минераллашган сувлар билан суғориш таъсирида ўзгаришини аниқлаш ҳамда минераллашган коллектор-зовур, аралаш сувлардан фойдаланиш ва дарё сувларини антропоген ифлосланишдан муҳофазалаш,тежашга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси суғориладиган ўтлоқи саз ўрта қумоқли тупроқлар шароитида буғдойнинг «Половчанка» навини суғоришда минерализацияси 4,2 г/л гача бўлган хлорид-сульфат типдаги коллектор-зовур сувларидан фойдаланиш механизми асосланган;
буғдойни минераллашган сувлар билан суғориш жараёнида суғориладиган ўтлоқи саз ўрта қумоқли тупроқларнинг туз таркиби ва озиқа режими, гумус миқдори, агрокимёвий хоссалари, сингдириш қобилияти ва бошқа хосса-хусусиятлари дарё сувлари билан суғоришга нисбатан кучсиз даражада салбий ўзгариши исботланган;
половчанка буғдой навини минераллашганлик даражаси ҳар хил бўлган хлорид-сульфатли типдаги коллектор-зовур сувлари билан суғориш меъёри ва сифати аниқланган;
суғориладиган ўрта қумоқли ўтлоқи саз тупроқлари шароитида минераллашганлик даражаси 4,2 г/л гача бўлган зовур сувлари билан суғорилганда сингдирилган магний ва натрий миқдорларининг ортиши,  шўртобланмаслиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғориладиган ўтлоқи саз тупроқлари ва буғдой хоссаларини минераллашган сувлар билан суғориш таъсирида ўзгариши бўйича олинган натижалар асосида:
«Половчанка» ва «Андижон-1» буғдой навларини суғориш технологияси «Расулова Машҳура» фермер хўжалигида ва «Деҳқонобод Тулпорлари» ММТП хўжаликларида 61 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 02/021-4249-сон маълумотномаси). Натижада, буғдойнинг ушбу навларини сув бериш тизими 1–1–1, униб чиқиш, гуллаш ва пишиш фазасида суғориш меъёри 800 м3/га, мавсумий суғориш меъёри 2400 м3/га бўлишга эришиш имконини берган;
кузги буғдойнинг «Половчанка» навини коллектор-зовур сувларининг минераллашганлик даражаси 2,8–3,5 г/л сувлар билан суғориш технологияси «Деҳқонобод тулпорлари» ММТПга қарашли «Расулова Машҳура» фермер хўжалигини 61 гектар ер майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 02/021-4249-сон маълумотномаси). Натижада, дарё суви билан суғорилган майдонга нисбатан 1,4 ц/га қўшимча дон ҳосили олиш, рентабеллик 29% бўлишига, ҳар бир гектар майдондан мавсумда 2400 м3 тоза сувни тежаш ва шунча миқдордаги минераллашган сувларни дарёга ташламаслиги ҳисобига дарё сувининг экологик тозалигини сақлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish