Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамраева Диловар Толибджоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўрта Осиё Зирадошлар (Apiaceae Lindl.) оиласига мансуб айрим эндем туркумларнинг биоморфологияси ва структурасининг хусусиятлари», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/В111.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.В.39.01. 
Расмий оппонентлар: Дусчанова Гулжан Мадримбаевна, биология фанлари доктори; Юлдашев Акрамжон Султанмурадович, биология фанлари доктори, профессор; Кушанов Фахриддин Неъматуллаевич, биология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўрта Осиёнинг Apiaceae оиласига мансуб ноёб ва эндем турларнинг вегетатив ва генератив органларининг тузилишини экологияси ва ҳаётий шаклига боғлиқ ҳолда аниқлаш ҳамда табиатда сақлаш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Apiaceae оиласининг ўртаосиё туркумларига мансуб Komarovia (K. anisosperma), Sphaerosciadium (S. denaense), Kamelinia (K. tianschanica), Korshinskya (K. olgae) ва Autumnalia (A. innopinata) турларининг вегетатив ва генератив органларининг структуравий тавсифи тузилган ва систематика ҳамда оиланинг филогениясида қўлланиладиган қатор таксономик белгилар ажратилган;
ўсимликларнинг вегетатив ва генератив органларида ажратма каналларнинг локализацияси ва тузилиши, шунингдек, адаптив жараёнда ва турларнинг таксономиясида тутган ўрни аниқланган;
Komarovia anisosperma турининг ер усти ва ер ости органларида турли биологик фаол моддаларининг таркиби аниқланган;
илк бор Kamelinia tianschanica турининг онтогенези давр ва босқичлари аниқланган ҳамда ценопопуляцияларининг онтогенетик структурасига баҳо берилган;
Kamelinia tianschanica нинг вегетатив ва генератив органларининг систематик аҳамиятли морфологик ва анатомик белгилари ҳамда монотипик туркум Kamelinia турининг Pleurospermeae қабиласидаги ўрни ярДНК нинг ITS локуси нуклеотидлар кетма-кетликлари асосида аниқланган;
вегетатив ва генератив органларининг маълум яшаш шароитига хос бўлган адаптив-эволюцион морфо-анатомик белгилари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўрта Осиёнинг камёб ва эндем Apiaceae оиласи турларининг структуравий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Sphaerosciadium denaense турининг морфологик таърифи, популяцияларининг ҳолати ва сони бўйича олинган маълумотлар, шунингдек, турни муҳофаза қилиш учун ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 13 майдаги 02-02/8-463-сон маълумотномаси). Натижада, янги маълумотлар асосида тузилган турнинг тавсифидан Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”нинг навбатдаги нашрида (I-жилд. Ўсимликлар, 2019) фойдаланиш имконини берган;
Komarovia anisosperma, Sphaerosciadium denaense, Kamelinia tianschanica, Korshinskya olgae турларининг ярДНК нинг ITS нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази Генбанки базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази, www.blast.ncbi.nlm.nih.gov). Натижада, Komarovia anisosperma – MN832991, Sphaerosciadium denaense – MN833318, Kamelinia tianschanica – MF593483, Korshinskya olgae – MN832934 турларига идентификация рақамларини олиш ва Kamelinia туркумининг Apiaceae оиласи тизимидаги молекуляр-филогенетик ўрнини аниқлаш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га кирган истиқболли Komarovia anisosperma ўсимлигининг вегетатив ва генератив органларида ажратма каналларнинг тузилиши, жойлашиши ва зичлиги ҳақидаги маълумотлар ТА-ФА-Ф7-008-сон «Табиий терпеноид ва фенол бирикмаларни уларнинг асосида тиббиёт ветеринарияси ва қишлоқ хўжалиги препаратларини яратиш учун ўрганиш» фундаментал лойиҳасида ўсимлик ер усти ва ер ости органларидан турли биологик фаол моддалар ажратиб олишда ва уларнинг кимёвий таркибини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 20 майдаги 4/1255-1062-сон маълумотномаси). Натижада ўсимликларнинг турли органларидаги ажратма каналларнинг топографиясидан доривор хом-ашёни танлаш ва турли биологик фаол моддаларни ажратишда диагностик белги сифатида фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish