Сейтимбетова Зибахан Абдиганиевнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Универсал сервис марказининг рационал жойлашиш ва ишлаш параметрларини асослаш (Тошкент вилояти мисолида)», 05.07.02 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т16.72.
Илмий раҳбар: Тошболтаев Махамад Тожалиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, PhD.05/13.05.2020.T.112.01.
Расмий оппонентлар: Шамшетов Сарсенбай Нуратдинович, техника фанлари доктори, профессор; Толыбаев Алпысбай Ержанбаевич, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади барча турдаги мураккаб қишлоқ хўжалиги машиналарига сифатли ТС кўрсата оладиган универсал сервис марказини ташкил қилиш, унинг рационал жойлашиш ўрни ва ишлаш параметрларни асослаш орқали Ўзбекистоннинг муайян ҳудудида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва агрокластерларга ТС кўрсатиш самарасини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
универсал кўчма устахонанинг рационал хизмат кўрсатиш радиуси сервис вақтининг минимуми мезони ёрдамида аниқланган;
универсал сервис марказининг рационал жойлашиш ўрни ва ишлаш параметрлари кўчма устахона босиб ўтадиган йўлни қисқаришини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
саккиз каналли биринчи универсал сервис марказининг графи ва ҳолатлари талаблар сони ва кўчма устахонанинг бандлик даражалари асосида қурилган;
устахоналарнинг эҳтимолий-статистик моделлари уларнинг бандлик даражалари асосида олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Универсал сервис марказининг рационал жойлашиш ва ишлаш параметрларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда универсал сервис марказларини ташкил этиш, рационал жойлаштириш, таъмирлаш – хизмат кўрсатиш базасининг таркибини танлаш, хорижий техникаларга фирмавий сервис кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга доир тавсиялар “Ўзагросервис” АЖга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 декабрдаги 021023-4278-сон маълумотномаси). Натижада, кўчма устахоналар томонидан 45-86,5 км йўл масофасини тежаб қолиш имконияти яратилган;
биринчи ва иккинчи универсал сервис марказларини ташкил этиш, уларни Эскиолимкент ва Қирғизовул қўрғонларида жойлаштириш, стационар ва кўчма устахоналарнинг технологик лойиҳалари ва жиҳозларини танлашга доир илмий натижалар “Тошкент Агросервис МТП” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 декабрдаги 021023-4278-сон маълумотномаси). Натижада, битта талабни қондиришда кўчма устахоналар томонидан 49-94 минут вақт тежаб қолинган.