Sayt test rejimida ishlamoqda

Умурзакова Халима Хабибуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ипак тиббиёт докаси учун хомашё тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т936.
Илмий раҳбар: Арипджанова Дилафруз Уктамовна, техника фанлари доктори,катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Муқимов Мирабзал Мираюбович, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Алишер Юсупжонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ипакдан тиббиёт докаси учун хомашё тайёрлаш, дока ассортименти намуналарини олиш вахусусиятларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори сифатли “3А” синфига мос хом ипак ишлаб чиқариш учун чизиқли зичликларини назорат қилиш асосида пиллаларни чувишнинг технологик параметрлари асосланган;
табиий ипак тиббиёт докасини ишлаб чиқариш учун турли юза зичликларидаги энини ҳисобга олган ҳолдахомашё тайёрлаш технологияси яратилган;
тиббиёт докасини ишлаб чиқариш учун хом ипакка бурам бериб эшиш асосидаипак ипларини тайёрлаш усули яратилган;
эшилган ва йигирилган ипларнинг физик-механик хусусиятлари тадқиқоти асосида табиий ипакдан тиббиёт докаси намуналари ишлаб чиқарилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ипак тиббиёт докаси учун хомашё тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий ипак тиббиёт докаси учун хом ипакка бурам бериб эшилган ипак ипини олиш усули бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтироучун патенти олинган (“Тиббиёт докасини ишлаб чиқариш учун эшилган ипак ипларини тайёрлаш усули”, №IAP05480- 2017 й.). Натижада, табиий ипакдан тиббиёт докаси олиш учун хомашё тайёрлаш технологиясини яратиш имкони очилган;
табиий ипак тиббиёт докаси учун хомашё тайёрлаш технологияси“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда, хусусан, “BUKHARA BRILLIANT SILK” ҚКда, “XORAZM IPAGI” МЧЖда, “TURАN SILK” МЧЖ корхоналарида жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2019 йил 1 августдаги 4-2/1605-сон маълумотномаси). Натижада, халқаро стандарт талабларининг “3А” синфига мос хом ипак олиш, янги технология ва усулда ишлаб чиқарилган иплар ассортиментини қўллашда иш унумдорлигини 10-15%га ошириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish