Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузметова Гулноза Абдухалиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Махсус трикотаж-композицион материал ва енгсимон маҳсулотларни яратиш”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/T416.
Илмийраҳбар: Рахимов Фарход Хушбакович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Ханходжаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори; Петросова Лариса Ивановна, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: даволаш-профилактик мақсадларда кўп маротаба ишлатиладиган трикотаж-композитгидрофил электродости қопламаларининг янги турлари ва уларни ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трикотажнинг қўзғалувчанлиги асосида енгсимон конструкция энининг ўзгариши назарий қонуниятлари аниқланган;
трикотаж-композит электрод ости қопламаларининг эксплуатацион хусусиятлари аниқланиб, хомашё турига ва енгсимон конструкцияга боғлиқ трикотаж тузилиши параметрлари ишлаб чиқилган; 
гальванизация ва дорили электорофорез муолажаларида қўллаш имконини берувчи енгсимон трикотаж-композит электродости қопламалари яратилган;
янги трикотаж-композит гидрофил электрод ости тиббиёт қопламаларини ишлаб чиқариш технологик регламенти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Трикотаж-композит гидрофил электрод ости қопламалар янги конструкциялари ва уларни ишлаб чиқиш технологиясини жорий этилиши натижалари асосида: 
трикотаж гидрофил электрод ости тиббиёт қопламаларининг конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган. (“Гидрофиль электрод ости қопламаси”, №FAP 01075 - 2016 й.). Натижада маҳсулотнинг эксплуатация муддати 2 баравар ошган, гидрофиллик хусусияти яхшиланганлиги  ҳисобидан, стерилизацияда қолдиқ дори-воситаларини қопламалардан тез чиқиб кетиши ҳамда такрорий муолажа вақти камайиши жараённинг 1,5 баравар тезлашишини таъминлаш имконини берган;
даволаш-профилактик мақсадларда ишлатиладиган гидрофил электрод ости қопламаларининг конструкцияларини яратиш технологияси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналарга, хусусан “Shebnem textile” ва “Yan Pay Tekstil” масъулияти чекланган жамиятларда жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2019 йил 10 июндаги 04/06-2598-сон маълумотномаси). Натижада даволаш-профилактик мақсадларда ишлатиладиган янги гидрофил электрод ости қопламаларининг ассортиментини кенгайтириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish