Sayt test rejimida ishlamoqda

Шермухамедов Бехзоджон Усмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида депозит сиёсатини такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Iqt1080.
Илмий раҳбар: Каралиев Тўрабой Маматкулович, иқтиcoдиёт фaнлaри номзоди, прoфeccoр.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Жураев Абдугаппор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларида депозит сиёсатини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш стратегияси ва сиёсати ўртасидаги узвий ва изчил боғлиқликни таъминлаш орқали депозит сиёсатини оптималлаштириш асослаб берилган;
банк депозит сиёсатида комбинацияланган (уйғунлаштирилган) депозит хизматларини шакллантириш орқали миллий валютадаги депозитлар жозибадорлигини ошириш ва иқтисодиётнинг долларлашув даражасини пасайтириш таклиф этилган;
банк ресурс базаси барқарорлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан таклиф этилаётган депозит хизматлари таркибига “лаҳзали” депозитларни жорий этиш таклиф этилган;
тижорат банклари ресурс базасини диверсификациялаш мақсадида муомалага чиқарилаётган ноэмиссиявий қимматли қоғозлар ҳажмини ошириш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тижорат банклари депозит сиёсатини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш стратегияси ва сиёсати ўртасидаги узвий алоқадорликни таъминлаш асосида депозит сиёсатини оптималлаштириш таклифи АТБ “Микрокредитбанк” ва АТБ “Савдогарбанк” 2020 йилга мўлжалланган депозит сиёсатининг асосий йўналишларида ўз аксини топган ва банк амалиётига жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2020 йил 17 январдаги 01-13/416-сон маълумотномаси; “Савдогарбанк” АТБнинг 2020 йил 20 январдаги 10/238-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши тижорат банкларининг депозит сиёсатини бошқа сиёсатлар билан узвий алоқадорлигини таъминлаш, депозит операцияларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, депозит базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш, депозит сиёсатини амалга ошириш ва жорий ҳолатини таҳлил этиш ҳамда назорат қилиш тизимини такомиллаштириш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган. Таклифнинг банк амалиётига жорий этилиши юқорида келтирилган фаолият  йўналишларидаги меҳнат  сарфини 5 фоизга пасайтирган ҳолда банк операцион харажатларининг 1,2 фоизга камайишига олиб келган;  
банк депозит сиёсатида комбинацияланган (уйғунлаштирилган) депозит хизматларини шакллантириш орқали миллий валютадаги депозитлар жозибадорлигини ошириш ва иқтисодиётнинг долларлашув даражасини пасайтириш таклифи АТБ “Микрокредитбанк” депозит хизматлари ассортиментини кенгайтиришга хизмат қилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2020 йил 17 январдаги 01-13/416-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2019 йилнинг 9 ойи давомида банк томонидан жалб этилган депозитлар ҳажми 1 474 096 млн. сўмни ташкил этиб,    2019 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 19 фоизга ошган;
банк ресурс базаси барқарорлигини таъминлаш мақсадида тижорат банклари томонидан депозит хизматлари таркибига лаҳзали депозитларни жорий этиш таклифи АТБ “Микрокредитбанк” депозит сиёсатининг қисқа муддатли депозитлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда қўлланилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2020 йил 17 январдаги 01-13/416-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2019 йил январь-сентябрь ойларида аҳолининг банкдаги муддатли депозитлари ҳажми 28 591 млн. сўмга ёки 26,9 фоизга ошган;
тижорат банклари ресурс базасини диверсификациялаш мақсадида ноэмиссиявий қимматли қоғозларни муомалага чиқариш кўламини кенгайтириш таклифи АТБ “Микрокредитбанк” томонидан депозит сиёсатини ишлаб чиқишда инобатга олинган ва амалиётга жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2020 йил 17 январдаги 01-13/416-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши банкнинг ресурс базасини диверсификациялашга хизмат қилган ва 2019 йилнинг 9 ойида муомалага чиқарилган банк қимматли қоғозлари ҳажми 2018 йилдаги 110 221 млн. сўмдан 118 900 млн. сўмгача кўпайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish