Зиядуллаев Одилжон Эгамбердиевичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ароматик ацетилен спиртлари ва уларнинг винил эфирлари синтези», 02.00.03–Органик кимё (кимё фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016/В2016.2.К138.
Илмий маслаҳатчи: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти, Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.К.01.02.
Расмий оппонентлар: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Азизов Умархон Мухтарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги усуллар ёрдамида танланган ароматик ацетилен спиртлари ва винил эфирларини маҳаллий хомашё ва чиқиндилар асосида синтез қилиш, уларни ишлаб чиқариш технологияларини яратиш ҳамда мақсадли қўлланилиш соҳаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
КОН+ТГФ ва NH3+KOH+CH3OH гомоген-каталитик системаларда, магний органик бирикмалар асосида ва диазотирлаш реакциялари ёрдамида янги ароматик ацетилен спиртлари синтез қилинган ҳамда ароматик ацетилен спиртларини синтез қилиш нисбий самарадорлик қатори ва усули аниқланган;
кетонлар молекуласининг тузилиши, >С=О гуруҳи атрофида тўғри тармоқланган ва ҳажмдор радикалларнинг ароматик ацетилен спиртлари синтези жараёнига ва маҳсулот унумига таъсири аниқланган;
илк маротаба ароматик ацетилен спиртларини юқори асосли каталитик система (МОН-CsF-ДМСО) ва гетероген-каталитик компонентлар (МОН/Сфаол.) иштирокида ацетилен билан виниллаш, айрим тўйинмаган карбон кислоталар билан этерификация реакциялари асосида янги винил эфирлари синтез қилинган;
илк бор магний органик бирикмалар асосида ароматик ацетилен спиртлари, гетероген-каталитик усулда ароматик ацетилен спиртлари винил эфирлари синтез қилиш технологиялари яратилган;
илк бор синтез қилинган ароматик ацетилен спиртлари нефть-газ саноати пўлат ва металл конструкцияларида биокоррозия жараёнига қарши биоцидлар сифатида қўлланилган;
нефть ва газ таркибидаги олтингугуртли бирикмаларни ажратиб олишда синтез қилинган ароматик ацетилен спиртлари винил эфирларидан фойдаланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Синтез қилинган ароматик ацетилен спиртлари ва винил эфирлари асосида биологик фаол бирикмалар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ацетилен спиртларини олиш усулига Ўзбекистон Республикасининг ихтирога патенти (№IAP 05066, 21.07.2015 й.) олинган. Ишлаб чиқилган усул янги катализаторлар асосида спиртларни олишда маҳсулот унумини сезиларли даражада оширишга хизмат қилган;
нефть ва газни қайта ишлаш корхоналарида металл қурилмаларнинг биологик емирилиш жараёнига қарши яратилган янги ингибиторлар «Муборакнефтегаз» УШКда жорий этилган («Муборакнефтегаз» УШК нинг 2016 йил 11 февралдаги №714/43-67-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқотлар нефть таркибини биокимёвий таҳлил қилишда ва нефть-газни қайта ишлаш металл конструкциялари эксплуатацион самарадорлиги ошишига имкон яратган;
ароматик ацетилен спиртлари винил эфирлари нефть ва нефть маҳсулотлари таркибидаги олтингугуртли бирикмаларни ажратиб олувчи препаратлар сифатида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида жорий этилган (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг 2016 йил 28 мартдаги №30-19/1145-сон маълумотномаси). Ушбу тадқиқотлар нефтнинг техник кўрсаткичларини пасайтирувчи олтингугуртли бирикмалар миқдорини камайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш имконини берган.