Sayt test rejimida ishlamoqda

Исломова Юлдуз Ўроловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Карбазол ва фталимид ҳосилаларини олиш технологияси», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Т335. 
Илмий раҳбар: Максумова Айтура Ситдиковна, кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Ёдгоров Нормухаммад, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фталимид ва карбазол асосида N-акрилоилоксифталимид, N-метакрилоилоксифталимид ва N-акрилоилоксикарбазол, N-метакрилоилоксикарбазолни синтезлаш ҳамда олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фталимид билан акрил-, метакрил кислоталар ва уларнинг хлорангидридларини ациллаш реакцияларининг мақбул шароитлари ва схемаси аниқланган;
карбазол билан акрил кислота, метакрил кислоталар ва уларнинг хлорангидридларини ациллаш реакцияларининг мақбул шароитлари ва схемаси аниқланган;
N-акрилоилоксикарбазол, N-метакрилоилоксикарбазол ва N-акрилоилоксифталимид, N-метакрилоилоксифталимид синтези маҳсулот унумига турли омиллар таъсири ва уларни олиниш жараёнларининг мақбул шароитлари аниқланган ҳамда технологияси ишлаб чиқилган;
N-акрилоилоксикарбазолни полипропилен макромолекулаларига пайванд сополимерланиш жараёнларининг мақбул шароитлари ва олинган моддаларнинг физик - кимёвий хоссалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Карбазол ва фталимид ҳосилаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фталимид ва акрил кислота асосида олинган N-акрилоилоксифталимид стимулятори Қашқадарё вилояти «Бошжонбуз фаввораси» фермер хўжалигининг 14 гектар майдондаги буғдой даласида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 августдаги 02/021-1919-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу препаратнинг қўлланилиши, “Гром” навли кузги буғдойнинг ҳосилдорлигини 10 ц/га ёки 33%га ошириш имконини берган;
N-акрилоилоксифталимид стимулятори Қашқадарё вилояти «Бошжонбуз фаввораси» фермер хўжалигининг 1,5 гектар майдондаги эртаки бодрингнинг “Орзу” навига ҳосилдорликни оширувчи препарат сифатида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 августдаги 02/021-1919-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу препаратнинг сувдаги 10-3 фоизли эритмасининг қўлланилиши, оч тусли бўз тупроқ шароитидаги “Орзу” навли эртаки бодринг ҳосилдорлигини 24 ц/га ёки 16%га ошириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish