Нурутдинова Феруза Муидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Apis Mellifera асалариларидан хитин-хитозан ажратиб олиш ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1526.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулнара Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Масьуд Убайдулло ўғли, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Кенжаев Даврон Ражабович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлардан хитин ва хитозан ажратиб олиш технологиясини яратиш, аралаш пахта-ипак толали матоларни фаол бўёқлар билан бўяш учун қуюқлаштирувчи восита сифатида фойдаланган ҳолда, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий хомашё Apis Mellifera жонсиз асалариларидан хитин ажратиб олинган ва хитозан синтез қилинган;
Apis Mellifera жонсиз асаларисидан хитиназа ферменти муҳитида хитозан синтез қилиш жараёни ишлаб чиқилган ва аминполисахариднинг молекуляр структуралари аниқланган;
синтез қилинган хитозаннинг физик-кимёвий, реологик хоссалари ўрганилган ва Bombyx mori хитозанига нисбатан таққослаганда мақбул шароитлар аниқланган;
Apis Mellifera жонсиз асаларисидан ажратиб олинган хитозанга асосланган мақбул қуюқлаштирувчи таркиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта-ипак толали матоларга гул босиш жараёнида хитозандан фойдаланиб, рақобатбардош қуюқлаштирувчи ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Apis Mellifera жонсиз асалариларидан ажратиб олинган хитозан асосида қуюқлаштирувчи олиш технологияси “Buxoro Brilliant Silk - BBS” Бухоро – Хитой қўшма корхонаси МЧЖда жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 12 июндаги СТ/22-110-сон маълумотномаси). Натижада, олинган хитозанни чет элдан келтириладиган DGT қуюқлаштирувчиси ўрнида пахта-ипак толали матоларга гул босишда қўллаш имконини берган;
хитозан ва модификацияланган крахмал асосида ишлаб чиқилган қуюқлаштирувчи таркиблардан “Buxoro Brilliant Silk - BBS” Бухоро – Хитой қўшма корхонаси МЧЖда пахта-ипак аралаш матоли синов тўплами партиясига гул босишда қўлланилган (“Buxoro Brilliant Silk-BBS” Бухоро – Хитой қўшма корхонаси МЧЖнинг 2020 йил 12 июндаги 37/1-сон маълумотномаси). Натижада, гул босилган аралаш толали матоларнинг мустаҳкамлиги, босма-техник ва колористик хоссаларини яхшилаш имконини берган.