Sayt test rejimida ishlamoqda

Авлиёқулов Жамшед Садуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Автомобиль агрегатларини тайёрлаш ва қайта тиклаш учун полимер матрица асосли композицион материалларни яратиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T68.
Илмий раҳбарлар: Рискулов Алимжон Ахмаджонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор; Тешабаева Элмира Убайдуллаевна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: автомобиль агрегатларини тайёрлаш ва қайта тиклаш учун полимер матрица асосли композицион материаллар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термомеханик усуллар билан бирлаштирилган аралашмалар «Термоэластопласт (термопластик полиуретан (ТПУ), полиэфируретан (ПЭУ) - термопласт (акрилобутадиенстирол пластиги (АБС), термопластли полиуретан (УПС), поливинилхлорид (ПВХ))» асосида тайёрланган буюмларнинг кўп циклли юкламалар таъсирига бардошлилигини, триботехник ва деформация-мустаҳкамлик тавсифларини ошириш механизмлари асосланган;
«Полиолефинли термопласт (юқори босимли полиэтилен (ПЭВД), паст босимли полиэтилен (ПЭНД), полипропилен (ПП) - стиролли пластик (АБС, ПСМ, УПС)» аралашмаси асосидаги композит металларнинг, термопластик модификатор (ДСТ-30, этилен ва винилацетат сополимери (СЭВА) киритиш пайтидаги структураси ва деформация-мустаҳкамликлари аниқланган;
наноўлчамли компонентларнинг аралашмаси (металл оксидлари, политетрафторэтилен (УПТФЭ), шунгит, коллоид графит) билан модификацияланган олигомер ва полимер матрицалар (эпоксиполиэфирли смола (ЭП 1236), полиэфирли смола  (РР), ЭП)  асосидаги материалларнинг адгезия, коррозияга қаршилик ва триботехник хоссалари аниқланган;
«Термоэластопласт (ТПУ, ПЭУ) - термопласт (АБС, УПС, ПВХ)», аралашмалари асосида композит материалларнинг тайёрлаш технологияси  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Автомобиль агрегатларини тайёрлаш ва қайта тиклаш учун полимер матрица асосли композицион материалларни яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Қопламалар учун композицион материал»га ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (Тs00028412-02:2019). Натижада автомобиль агрегатларини тайёрлаш ва қайта тиклаш учун полимер матрица асосли композицион материалларни қўллаш имконини берган;
«ТПУ (ПЭУ) – стиролли пластик», «полиолефин (ПП, ПЭНД, ПЭВД) – стиролли пластик» термодинамик мос аралашма асосидаги композицион материаллар асосида олинган функционал композит материаллар «Автомагистраль» ихтисослашган автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмасида йўл қурилиш техникаларининг конвейерлари роликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2019 йил 3 майдаги 01-47-сон маълумотномаси). Натижада йўл қурилиш техникалари агрегатларининг деформация-мустаҳкамлик кўрсаткичлари, абразив зарраларга, кўп циклли юкламаларга бўлган бардошликни ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish