Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Юнусали Юлдашалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полимер композицион материаллардаги нотехнологик тешикларни пармалаш жараёнларининг самадорлигини ошириш», 05.02.05 – Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T1442.
Илмий раҳбар: Файзиматов Шухрат Нуманович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.04.
Расмий оппонентлар: Умаров Толиб Умарович техника фанлари доктори, профессор; Мардонов Бахтиёр Тешаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полимер композит материаллардан тайёрланган деталлардаги нотехнологик тешикларни пармалаш унумдорлигини ва тешикларни сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
композит материалларидан тайёрланган деталларни нотехнологик тешикларига ишлов беришнинг янги усули яратилган;
полимер материалларни пармалаш жараёнинг самарадорлигини ва сифатини ошириш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқилган;
полимер композит материалларида тешикларни пармалашда суриш ҳаракатининг даврий тўхташ, ҳамда қириндини чиқариб ташлаш натижасида ишлов берилган тешикларнинг сифат кўрсаткичларини яхшилашга имконият яратилган;
рақамли дастур билан бошқариладиган дастгоҳлар учун олдиндан белгиланган узунликдаги қириндиларни ҳосил қилиш ва пармани кириб-чиқишини тартибга солиш усулининг дастурий маҳсулотлари яратилган;
майдаланган қириндиларни пармалаш ҳудудидан олиб ташлаш учун аэродинамик ускунасини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Полимер композицион материаллардаги нотехнологик тешикларни пармалаш жараёнларининг самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
парманинг ҳолатига боғлиқ равишда ўзгарувчан кесиш маромида ишлов бериш технологияси “Навоий машинасозлик заводи” га деталдаги ёриқларни камайтириш учун жорий қилинган. (“Навоий кон-металлургия комбинати” ДКнинг 2019 йил 29 октябрдаги 02-06-04/13773-сон маълумотномаси). Натижада тешикнинг аниқлик ва сифат даражаси ошириш имкони яратилган;
қириндини майдалаш технологияси “Навоий машинасозлик заводи” га қиринди кесувчи асбобга ёпишиб қолмаслиги учун жорий қилинган. (“Навоий кон-металлургия комбинати” ДКнинг 2019 йил 29 октябрдаги 02-06-04/13773-сон маълумотномаси). Натижада қириндини майдалашдаги унумдорлик 20% ортишининг имкони яратилган;
пармалашда майдаланган қириндини кесиш ҳудудидан олиб ташлаш технологияси “Навоий машинасозлик заводи” га ишлов бериш унумдорлигини ошириш учун жорий қилинган. (“Навоий кон-металлургия комбинати” ДКнинг 2019 йил 29 октябрдаги 02-06-04/13773-сон маълумотномаси). Натижада тешикнинг сифати яхшиланиб пармалаш унумдорлиги 20% ортишининг имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish